"Бир сафар мени олиб қочишди" Бегайимнинг ҳикояси

965

Бегайим 18  ёшдалигида уни олиб қочиб кетишга ҳаракат қилишган. Бўлажак куёв уни олиб қочиб кетиб, боғлаб олиб мажбурлаган. Унинг воқеаси — «Бир сафар мени олиб қочиб кетишди» туркумидаги навбатдаги боб.

Лойиҳа муаллифи ва суратчи: Татьяна Зеленская. Монтаж ва анимация: Егор Танков. Баён муаллиф номидан олиб борилади.

Бегайим 18 ёшлигида қариндошлариникига борган. Бироқ борса, қариндошларидан бири уни ўз танишига олиб қочиб бермоқчи бўлган экан. Қизни боғлаб, мажбурлашган — бу орада оила «нишонлашга» тайёрланаётган бўлган.

Жинсий зўравонлик — қизга таъқиб ўтказишнинг яна бир тури. Куёв бола ва унинг қариндошлари мажбурлашдан кейин бўлажак келин уйига қайтиб боришдан уялади деб ўйлашади.

Бироқ Бегайимнинг оиласи бундай кўз қарашлардан йироқ бўлиб чиқди. Отаси нима бўлганини билиши билан ўйланмасдан келиб, қизини олиб кетган.

Бошқаларни бундай воқеалар синдириши мумкин, бироқ Бегайим бу воқеадан кейин бундан ҳам кучли бўлди. Ҳозир у қулликка қарши курашган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотида ишлайди.

Бу воқеанинг маъноси: олиб қочиш — қариндошлар томонидан кўндириш, рўмол ёки нотаниш куёв эмас. Бу зўравонлик — баъзан эса жинсий зўравонлик. Мен билганлардан, олиб қочишга дуч келган ҳар бир олтинчи қиз зўравонликка учрайди.

Қиз олиб қочиш

Ҳар куни ўлка бўйича 10дан 30гача бўлган қиз олиб қочишга дуч келади. Ҳақиқатчи институтининг маълумотига кўра, ҳар йили Қирғизистонда 8000 қиз олиб қочилиб, уларнинг 20 фоизигина олиб қочган йигит билан турмуш қуришдан бош тортишади.

Оила қуриш учун қиз олиб қочиш 2012-йилнинг декабридан бошлаб жиноий иш ҳисобланган. Шундан бери қиз олиб қочиш учун 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш қаралган. Бироқ шундан бери 2015-йили фақатгина 25 жиноий иш қўзғалган.

Аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича экспертлар қизларнинг «янги» оилаларда қолишининг асосий сабаби — катталарнинг босими деб ҳисоблашади.