“Ислом давлати” террор ташкилотининг жангарилари Қобул шаҳридаги йирик ҳарбий госпиталга ҳужум қилди. Оқибатда 30дан ортиқ киши халок бўлди, 50 нафарга яқини жароҳатланди. Маҳаллий ОАВларининг ёзишича, етти соатга чўзилган отишмадан сўнг махсус хизматлар тўрт террорчини ўлдиришган.
Шифокор кийимида бўлган қуролли одамлар, 8 март куни АҚШ элчихонаси яқинида жойлашган госпиталга ҳужум уюштирган. Афғонистон мудофа вазирлигининг маълумотига кўра, жангарилардан бири шифохона ёнида ўзини портлатган, шундан сшнг уч теерорчи шифохонадаги беморлар ва ходимларга қарата ўқ очган.
Афғонистон махсус хизматлари вазият назорат остига олинганини хабар қилмоқда. Барча госпиталга ҳужум уйюштирган тўрт жангари Афғонистон ҳуқуқ тартибот органининг етти соат давом этган махсус амалиёти вақтида ўлдирилган.
«Халок бўлганларнинг кўпи шифохона беморлари ва тиббиёт ходимлари бўлган», – деб, билдирди мудова вазирлигининг матбуот котиби.
Ҳужум учун жавобгарликни "Исломий давлат" экстремистик ташкилоти ўз бўйнига олган.
Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг сўзларига қараганда, касалхонага уюштирилган ҳужум "бутун инсоний қадриятларга нисбатан ҳақоратдир". Афғонистондаги БМТ ваколатхонаси ва АҚШ элчихоналари ҳам бу терактни қоралашган.
Шаҳарнинг мазкур туманида Америка, Германия давлатларининг элчихоналари ҳамда халқаро ташкилотларнинг идоралари жойлашган.
Аввал 7 февралда ҳам айни шу райондаги Олий суд биносида портлаш содир бўлиб, натижада 21 киши халок бўлган эди.
Муаллиф: Айдай Эркебаева