Россиянинг премьер-министри Дмитрий Медведев ЕОИИда ҳеч кимни мажбуран ушлаб турмаганини Бишкекдаги Евросиё ҳукуматлар аро кенгашининг йиғинида билдирди. Унинг айтишича, ҳамкор давлатлар Россиядан имтиёзли нарх билан газ сотиб олиша олади.
Арманистоннинг, Белоруснинг, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг ҳукумат вакиллари Евросиё иқтисодий иттифоқига киргандан кейинги сарф-ҳаражатларини айтиб арзланишди. Бу бўйича Россиянинг премьер-министри ҳеч ким ҳеч кимни ЕОИИда куч билан ушлаб турмаганини, чунки у кўнгилли тарзда тузилганини айтди.
«Келинглар, хакморлар, бўлганини очиқ бўлгандек айтайлик: агарда бу ерда вакиллари ўтирган айрим мамлакатлар бизнинг иттифоққа кирмаса ёки ундан чиқиб кетишса, улар газни Европа нархи билан — минг куб метрига 200 доллардан олган бўларди. Бўлгани шу. Бу ерда ҳеч нарсани далиллаб, ҳисоб қилишнинг ҳам кераги йўқ. Бари бир қанча қиммат бўларди», — деди у.
Бундан ташқари, Медведев ҳозир йўқотишлар ҳақида гап очиш “урфга кирганини” айтди. Лекин Россиянинг премьер-министрининг сўзига кўра, иттифоққа кирган мамлакатларнинг бари энергетика тармоғида имтиёз олишган.
Қирғизистон Россиядан газни минг куб метрига 150 доллардан олади.
Қирғизистон ЕОИИда
Қирғизистон ЕОИИга савдо бозорини кенгайтириш учун кирган. Бироқ божхона чегаралари очилгандан кейин Қирғизистон ва ЕОИИнинг товар экспорти сусайиб кетди.
Қирғизистоннинг иттифоқдаги мамлакатлар билан товар айланиши 2015 йилнинг натижаси бўйича 24,5 фоизга озайди. 2016 йили бу анъана давом этиб, пастлаш 19 фоизни ташкил қилди.
Қирғизистонга ЕОИИ мамлакатларидан келган импорт (75,5 фоиз) қирғиз маҳсулотларининг у ўлкаларнинг савдо бозорига борган экмпортидан (24,5 фоиз) бир қанча кўплик қилади.
Қирғиз парламентидаги “Ата Мекен” ва “Онугуу-Прогресс” муҳолифат фракцияларининг депутатлари февралнинг бошида Қирғизистоннинг ЕОИИга кириши муваффақиятсиз бўлгани учун премьер-министр Сооронбай Жээнбековни айблаб, ҳукумат хизматидан кетишини талаб қилишган.
«Республика — Ата-Журт» фракцияси шунингдек Қирғизистоннинг ЕОИИга киришини натижаси бўйича ҳукуматнинг ҳисоботини тинглаган. Фракция раҳбари Омурбек Бабанов минстрлар кабинетининг иттифоққа кириш бўйича фаолиятини танқидга олиб, “Қирғизистон ЕОИИда ўз ўрнини топиши керак” эканини айтган.
Муаллиф: Александра Титова
Сурат: Россиянинг премьер-министри Дмитрий Медведев Бишкекдаги Евросиё ҳукуматлар аро кенгашининг йиғинида. Манба: gov.kg.