Депутат Алмамбет Шикмаматов «Ата Мекен» раҳбари Омурбек Текебаев икки ойга қамоққа олингани сабабли фракцияга вақтинча раҳбарлик қилади. Муҳолифатчи «порахўрлик» бўйича гумонланиб қўлга олинган, у эса ўзига қарши қўзғалган жиноий ишни «сиёсий таъқиб» деб ҳисоблайди.
«Ата Мекен» фракцияси 28-февралда ўтган тезкор йиғинда Шикмаматовни фракция раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи қилиб сайлашга қарор қилди.
Кеча 27-февралда Бишкекнинг Биринчи май район суди кўчма йиғинда Омурбек Текебаевни МХДҚнинг тергов изоляторига икки ойга қамоққа олди.
Сиёсатчи 2010-йили «Мегаком» уяли операторининг акциясига боғлиқ масалаларда ёрдам бериш учун россияоик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 миллион доллар пора олган деб гумон қилинмоқда.
Муҳолифат суднинг танлаган санкциясига рози эмас ва унга қарши даъво қилиш ниятида. «Ата Мекен» партиясининг депутатларидан бири Канибек Иманалиев ҳукумат унинг партиядошларига таъқиб ўтказиш билан «қонунни топтамоқда» деб ҳисоблайди.
Ҳозирги фракция раҳбари бўлиб сайланган Шикмаматовга қарши жиноий иш қўзғалган, у автомашиналарни сотиб олиш бўйича тендер ўтказишда қалбаки шартномаларни тузган деб гумон қилинмоқда.
Текебаевнинг тарафдорлари МХДҚнинг биноси олдида норозилик акциясини давом эттиришга, сиёсатчини бўшатишни ва «амалдорларни» таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилишга ҳаракат қилишмоқда.
Акция иштирокчилари бу вақтгача икки митинг ўтказиб, норозилик «муддатсиз» бўлишини эълон қилишди. Митингларнинг бири бугун 28-февралда, Қирғизистонга Россия президенти Владимир Путиннинг келишига қарамай ўтказилмоқчи.
Қирғизистоннинг асосий муҳолифатчиларидан бири бўлган Текебаев 26-февралда «Манас» ҳаво майдонида «Мегаком» уяли операторининг акцияларини сотишга боғлиқ «Қаллоблик» ва «Порахўрлик» бўйича гумон билан қўлга олинган.
Ўша куни Текебаевнинг 1000га яқин тарафдорлари норозилик намойишига чиқиб, сиёсатчини бўшатишни, МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаевни ўлка президенти Алмазбек Атамбаев билан бирга хизматдан четлатишни талаб қилишган.
Ҳозирча митингдагиларга ҳукумат вакилларидан ҳеч ким чиқмаган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова