Президент Алмазбек Атамбаев 2007 йилдан бери, президент бўлгунга қадар банкдаги ҳисобида 1,7 млн АҚШ долларига эга бўлган. Бу ҳақда бош прокуратура муҳолифатчи Омурбек Текебаев томонидан айбловлар бўйича текширувнинг натижасига таяниб билдирди.
Бош прокуратура хабарига кўра, Текебаевнинг Атамбаевга нисбатан айбловларни текшириб, муҳолифатчининг сўзлари «ёлғон маълумотлар» деб хулоса чиқарган.
Текебаевнинг билдиришига кўра, Атамбаевнинг аёли 2011-йили йирик суммада пул олиб, энди Атамбаевнинг ўзи эса Кипрнинг оффшор ҳудудида яширин мулк ва бизнесларга эга.
Бош прокуратуранинг хулосасига кўра, Атамбаевнинг «Демир банк» ва «Толубай» банкларида 1,7 млн АҚШ доллари бўлган. Банк ҳисоблари 2007-йили очилган. Ўша йили мартдан ноябргача Атамбаев премьер-министр лавозимини эгаллаган.
«Прокуратура органдаррининг көшөргөн талабларига қарамасдан Текебаев ҳозирги кунгача Атамбаевнинг Кипрнинг оффшор ҳудудидаги мулки тўғрисида ҳеч қандай кўрсатмаларни бермаган», — деб хабар қилди бош прокуратура.
Текебаев 17-февралда билдирганидай, президентнинг аёли Раиса Атамбаева йирик суммадаги пулни Атамбаев 2011-йили ҳозирги Россиянинг президенти Владимир Путинга «Мегаком»ни миллийлаштирмаслигига сўз бергандан сўнг олган.
«Кейинчалик ўша йили Атамбаев аёлида кутилмаганда оз бўлмаган маблағи пайдо бўлган», — деди Текебаев.
Ўз билдирувида Текебаев президентнинг декларациясига таянган, унда унинг қариндошлари 2011-йилдан бери ҳар йили маблағнинг дивиденти қатори 120 минг доллардан олиб тургани кўрсатилган.
Ҳозир Текебаев ўзи ушланиб, МХДҚда ўтиради. У товламачилик ва россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан бир миллион доллар пора олган деб айбланмоқда. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, у пулнинг өтөөсүнө Текебаев қўллов кўрсатиб, «Мегаком»нинг устидан назорат ўрнатиб беришга ваъда берган.
Текебаевни қўллаб, Бишкекда икки митинг 26 ва 27-февралда бўлди. Муҳолифатчининг тарафдорлари уни бўшатишни талаб қилишди. Кеча МХДҚнинг олдида Текебаевнинг мингга яқин тарафдорлари йиғилган, иккинчи митинг бугун Оқ уйнинг ёнида ҳозир бўлмоқда, унга ҳозирча 600га яқин киши иштирок этмоқда
Муаллиф: Александра Титова