«Ата Мекен»: Текебаев 11 соат давомида тергов қилиниб, Маевский билан юзлаштирилди

820

«Ата Мекен» фракциясининг котибияти 26-февралга ўтар кечаси «Товламачилик» ва «Порахўрлик» бўйича ушланган депутат Омурбек Текебаевни махсус хизматдагилар 11 соат давомида сўроқ қилишганини билдирди. Мухолифатдаги сиёсатчига 17 соат овқат берилмаган. Бироқ МХДҚ котибиятнинг маълумотини «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб билдирди.

Текебаевнинг адвокати Чинара Жакупбекова сўроқ эрталабки соат саккиздан бошлаб кечки еттигача тушки танаффуссиз давом этганини айтди.

«Омурбек Текебаевга қўлга олинган вақтдан тортиб, аниқроқ айтганда 17 соат давомида овқат берилмаган, терговчилар фақат сув беришди», — деди у.

Адвокатнинг сўзларига кўра, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияларга кўра, агар қўлга олинган кишига овқат берилмаса, бу тўғридан-тўғри руҳий босим бўлиб ҳисобланади ва қийнаш билан бир хил баҳоланади.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Текебаевга овқат берилмаган, фақат сув берилган деган маълумотни инкор қилди.

«МХДҚдаги барча тергов ишлари ҚР ЖТКи меъёрларига кўра, адвокат билан бирга ва шифокорнинг назорати остида ўтказилди. Сўроқ вақтида дам олишга ва тушлик қилишга ҳам вақт берилди», — деб билдирди МХДҚ.

МХДҚ биринчи сўроқ 10:45да бошланиб, 13:30да битганини, иккинчи сўроқ 16:40да бошланиб, 18:30да битганини билдирди.

Сўроқ вақтида Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевский билан юзлаштирилган. Учрашув тафсилотлари айтилмади. Жакупбекованинг сўзларига кўра, Маевский сўроқ вақтида чўнтак телефонида сўзлашиб, интернетдан фойдаланган. Текебаев билан адвокатнинг чўнтак телефонларини эса МХДҚ ходимлари олиб қўйишган.

Леонид Маевский.
Леонид Маевский.

“Қирғизистон махсус хизматининг режим объектида интернетга уланган смартфони билан юрган чет ўлкалик фуқаро Маевский уни Текебаев билан юзлаштириш вақтида ундан қандай қилиб эркин фойдалангани тушунарсиз”, — деди адвокат.

Жиноят иши

Муҳолифатчи сиёсатчи “Манас” аэропртида 26 февралга ўтар кеча қўлга олингач МХДКга етказилган. МХДКнинг ТИЗОсида у 48 соат бўлади  — бу вақт орасида унга айб қўйилиб,жиноятнинг олдини олиш чоралари кўрилиши керак.

«Ата Мекен» фракциясининг муҳолифатчи депутатига қарши “Мегаком” алоқа оператори билан боғлиқ “Товламачилик” ва “Коррупция” моддалари бўйича жиноят иши қўзғалди.

Жиноят ишини қўзғашга россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг кўрсатмаси сабаб бўлди, у қўллов кўрсатиш ва алоқа операторининг устидан назорат учун Текебаевга 1 миллион доллар пора берганини билдирган. Лекин тадбиркорнинг айтишича сиёсатчи ўз ваъдасини бажармаган.

Муҳолифат Текебаев президент Алмазбек Атамбаевга қарши очиқ танқид қилиб юрганлиги боис унинг қўлга олинишини ҳамда унга қарши жиноят иши қўзғалишини “сиёсий буюртма” деб ҳисоблайди.

Текебаев билан Атамбаевнинг келишмовчилиги президент ва унинг маъмурияти Конституцияга таклиф қилган ўзгартиришларга депутат қарши чиққандан кейин бошланган.

tekebaev-atambaev

Қирғизистон ҳукумати муҳолифатчи сиёсатчининг ва унинг икки партиядошини у “Мегаком” акцияларини сотишга манфаатдор бўлганликда айблаб, уни далили экани айтилган ҳужжатларни Белиздан келганини билдирган.

Текебаев бу ишга ўзининг алоқаси йўқ эканини айтиб, Атамбаевнинг яширин бойлиги ва президентнинг Кипрдаги тадбиркорлик манфаатлари тўғрисида маълумотларни топганини билдирган. У бу маълумотларни очиққа чиқаришга ваъда берган, лекин ҳозирча фош қилмади.

Текебаевдан ташқари сўнги уч кун ичида муҳолифатчи «Ата Мекен» партиясининг бошқа депутатларига қарши ҳам жиноий иш қўзғалган.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг ҳамкори Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини узайтириб бергани учун 2016-йилнинг декабрида Аида Саляновага қарши жиноий иш қўзғалган. У ҳам МХДҚга сўроққа чақирилган.

17-февралда «Ата-Мекен» депутат Алмамбет Шикмаматовга қарши жиноий иш қўзғалган — у 2011-йили хизмат автомашиналарни сотиб олишда «қалбаки шартномаларни» тузганликда айбланган. Маҳсус хизматдагилар уни тўққиз соат сўроқ қилишган.

Муаллиф: Анна Капушенко