«Ата Мекен» партиясининг етакчиси Омурбек Текебаевнинг қўлга олиниши.Нималар маълум?

946

Қирғиз муҳолифатининг лидерларидан бири, депутат Омурбек Текебаев 26 февраль тонгида учиб келиши билан “Манас” аэропортида қўлга олинди. Бунга қадар унга “Товламачилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, муҳолифат буни сиёсий тазйиқ деб атаган.

«Ата Мекен» фракциясининг етакчиси Омурбек Текебаев “Манас” аэропртида қўлга олиниб, уни МХДКга олиб кетишган. Эрталабдан бошлаб МХДКнинг олдида муҳолифатчининг тарафдорлари йиғилиб, тинчлик митингини ўтказишган. Сиёсатчининг адвокатлари бир неча соат идорага кира олмай кутиб турушган. Депутатлар ва Текебаевнинг тарафдорлари МХДКнинг ёнида бугун соат бирда митинг ўтказишни режалаштиришмоқда.

Омурбек Текебаев 48 соатга қамалган, шунингдек 26 февралда Леонид Маевскийнинг иши бўйича яна бир фигурант Дуйшонбек Чотонов ҳам қўлга олинган.

«Ата Мекен»нинг депутатлари Текебаевни қўллаб чиқишди

Эрталабки митингдан кейин “Ата Мекен” партиясининг депутатлари  «Сентябрь» телеканалининг студиясида чиқиш қилишди. Улар одамларни Омурбек Текебаевни қўллашга чақиришди. Депутатлар сўзлагандан кейин мазкур телеканалнинг дастурларини ўлка бўйича ўчириб қўйишди.

Депутат Асия Сасикбаеванинг айтишича, МХДК Текебаевга қарши бўлган одамларни изламоқда. У қўзғалган жиноят ишининг қонунийлиги шубҳа туғдираётганини айтди.

http://

Омурбек Текебаевнинг қўлга олиниши бўйича депутат Алмамбет Шикмаматов ҳам изоҳ берди. Бунга қадар унга қарши жиноят иши қўзғалиб, 2011 йили хизмат автомобилларини сотиболишда “сохта шартномалар”ни тузганликда айблашган.

http://

Депутат Канибек Иманалиев Текебаевнинг қўлга олинишини ноқонуний деб атаб, Роза Отунбаевага мурожаат қилди. Иманалиев Қирғизистоннинг собиқ президенти Отунбаевани МХДКнинг олдида 26 февралда ўтувчи Текебаевни қўллаш митингига қатнашишини илтимос қилган.

http://

Муаллиф: Бектур Искендер