Бишкек: Пенсионер аёл бир ёшли набирасининг кўз ўнгида ўлдириб кетилган

633

60 ёшдаги аёл набираси билан уйида ўтирганда уни ўлдириб кетишган. Воқеа 22-февралда Бишкекнинг Аламудун-1 кичик районида кундузи бўлган.

Кекса аёлнинг жасади унинг Тинистанов кўчасидаги уйидан топилган. Марҳумнинг уйидан милиция бир ёшли болани топган.

Воқеа тўғрисида аёлнинг мактабдан уйга келган каттароқ набираси ҳуқуқ тартибот органларига билдирган.

Уйда катта ёшли кишилар бўлмаган, унинг мактабдан келган катта набираси қўнғироқ қилган», — дейишди ШИИБнинг матбуот хизматидагилар Kloop.kgга.

Датлабки маълумотлар бўйича аёлни отишган. Бироқ бошқа маълумот манбааларда у бошига туширилган оғир зарба сабабли жон берган деб айтишмоқда.

«Ҳозир ўлимнинг сабабларини аниқлаш мақсадида тиббий экспертиза бормоқда», — деди матбуот хизматининг вакили.

Қотилликнинг сабаблари ва ҳозирча номаълум. Тергов жиноятга тўнаш ёки қароқчилик сабаб бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда.

Милиция жиноят кодексининг «Қотиллик» моддаси бўйича иш қўзғалди. Ҳозир тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева