«Белоконь Холдинг»: «Ҳукумат ёлғон айтмоқда». Қирғизистон Белоконга 17 миллион доллар қарз

655

«Белоконь Холдинг» Қирғизистон латвиялик тадбиркор Валерий Белоконга 16,5 миллион доллар тўлаш мажбуриятидан халос бўлгани тўғрисидаги қирғиз ҳукуматининг билдирувини «ёлғон» деб эълон қилди. Компания Қирғизистон тадбиркорга компенсация тўлаб бермагунча ўлканинг қарзи «кундан-кунга ўсаётганини» таъкидлайди.

Валерий Белоконга тегишли «Белоконь Холдинг» компанияси Қирғизистон Белоконга 16,5 миллион доллар тўлаб беришга мажбур эмас деб қарор чиқарган Парижнинг апелляция судининг қарори тўғрисида қирғиз ҳукумати «ёлғон айтган» деб билдирмоқда.

«Қирғизистон ҳукумати ёлғон айтиб, хоҳлаган нарсасини ҳақиқат қатори кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. […] Халқаро арбитражнинг қарорига қарши арз қилиб бўлмайди», — деб айтилади компаниянинг билдирувида.

«Прецедент» компаниясининг юристи Фатима Якупбаева Kloop.kg билан бўлган суҳбатда умумий қоида бўйича Арбитраж судининг қарори ҳақиқатдан ҳам якуний чиқарилганлигини ва унга қарши арзланиб бўлмаслигини айтди.

«Арбитраж судининг қарорини уни чиқарган судьянинг ўзи қайта қарай олади», — деди у.

«Белоконь Холдинг» Қирғизистоннинг қарши икки йил ичида кўпайиб кетганини, сабаби ўлка тадбиркорга компенсация тўламаслигини айтди.

Компаниянинг билдируви бўйича Қирғизистон Белоконга 17,78 миллион доллар тўлаб бериши керак — ўлканинг қарзи 1,5 миллион долларга кўпайган.

«Бундан ташқари Қирғизистон ҳукумати қарзнинг тўланишини вақтинча кейинга қолдириш учун бюджетдан миллионлаган доллар пул сарфламоқда», — деб ҳисоблашади компаниядагилар.

«Белоконь Холдинг»дагилар Қирғизистоннинг Франциядаги апелляцияси «фактлар билан асосланганини», Белоконга пул тўлаб беришдан бош тортишга йўналтирилганини ҳам таъкидлашди.

Бу вақтгача Қирғизистон ҳукумати Парижнинг Апелляция суди Париж арбитраж судининг қарорини инкор қилганини, шу сабабли ўлка Белоконга 16,5 миллион доллар тўлаб бериш мажбуриятидан халос бўлганини билдирган.

Ҳукуматнинг маълумоти бўйича, апелляция суди Белоконь Қирғизистонда «жиноий даромадни ювганини» тан олган.

«Манас Банкни Белоконь давлатдаги ноқонуний пулни ювиш амалини ривожлантириш учун сотиб олган. Ҳукуматдагилар билан бўлган яқин муносабати унинг фаолиятига назорат бўлмаслигини таъминлаган», — деб билдирди ҳукумат Парижнинг Апелляция судига таяниб билан.

Латвиялик тадбиркор Валерий Белоконь Қирғизистонда ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг ҳамкорларидан бири қатори маълум. У 2007-йилдан бери «Манас Банк»нинг асосчиси ва раҳбари бўлиб ҳисобланади.

2010-йилнинг апрелида Бакиев ҳукуматдан қулатилгандан сўнг банкда консервация режими — давлат органининг банкни мажбурловчи назорати ўрнатилган.

Шундан сўнг Белоконь унга тегишли «Манас Банк»ни ҳукумат мажбурлаб олгани учун Қирғизистонга қарши даъво аризаси билан халқаро Арбитраж судига мурожаат қилган.

2014-йили Парижнинг халқаро Арбитраж суди Қирғизистонни Белоконга 15 миллион доллар тўлаб беришга мажбурлаб, шундан сўнг ҳукумат «Манас Банк»нинг акцияларини 100 фоизини ола олади деб ҳукм қилган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова