Автомобилдан ирғитилган чиқинди учун 10 минг сом жарима солиш таклифи тушмоқда

600

Парламент депутатлари автомашинадан чиқинди улоқтирганларга 10 минг сом жарима солишни таклиф қилишди. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқди.

Автомашинадан «чиқинди ёки яна бошқа бирор буюм улоқтирганларга» 10 минг сом жарима солиш бўйича таклиф тушмоқда.

«Европа ва Шарқий Осиё ўлкаларининг тажрибаси нотўғри жойга чиқинди ёки бошқа буюмлар улоқтирилгани учун йирик миқдорда жарима солиш қоида бузишни камайтириб, деярли йўқ қилишини кўрсатди», — деб айтилади қонун лойиҳасининг маълумот-асосномасида.

Бундан ташқари, фуқароларга чиқиндини нотўғри жойда ёққани учун ҳам жарима солиш таклиф қилинади. Жариманинг миқдори худди шундай 10 минг сом бўлади.

Катта тадбирлар вақтида уларни уюштирганлар биотуалет ўрнатишга мажбур, агар шундай қилмаса 100 минг сомгача жарима тўлайди.

Ўзгартиришлар ўз биноларида тозаликни сақламаган амалдорларга ҳам тегишли бўлади. Улар 20 минг сом жаримага тортилиши мумкин.

Қонун лойиҳасининг муаллифлари қонун бузилгани тўғрисида хабар қилган давлат ходимларини «қизиқтириб», уларга жарима миқдорининг 10 фоизини беришни таклиф қилишмоқда. Яна 20 фоизини милицияга ўтказиш режалаштирилмоқда.

«Йирик миқдордаги жарималарни киритиш атроф-муҳитни таъмирлашга, фуқароларни тартиби, уларнинг маданий даражасини, ҳуқуқий онгини юқорилатишга, ҳуқуқ бузарларнинг ҳисобидан бюджетни тўлдиришга асос яратиши мумкин», — деб ҳисоблашади муаллифлар.

Муаллиф: Мадина Машанло