Бишкек мэрияси: "Слоники" майдончаси бўйича қарорни суд чиқаради

1033

Қурилиш компанияси «Слоники» парк-скверини Бишкек бош архитектуранинг ва прокуратуранинг таъқиқига қарамай буза бошлади. Боғ жойлашган ер участкасининг ижараси бўйича шартнома қурилиш компаниясига мэрия томонидан қонун бузишлар билан берилган.  Энди сквер бўйича қарорни Бишкек районлараро суди чиқаради.

Шаҳар прокуратураси мэриянинг сквер-паркни қурилиш учун бериш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топиш бўйича Бишкек районлараро судига ариза билан мурожаат қилди.

Бишкек мэрияси ижара бўйича шартнома тузаётганда ер кодексини ва Бишкек шаҳар кенгаши депутатларининг қарорини бузганини прокуратура аниқлаган.

Мэриянинг матбуот котиби Гуля Алмамбетованинг сўзларига кўра, «Слоники» скверининг атрофидаги ҳолат бўйича Бишкек районлараро суди қарор чиқаради.

«Суд ишлари давом этаётганда ҳеч ким вазият бўйича изоҳ бера олмайди. […] Мэр ўз ваъдаини қонунда кўрсатилган тартибда бажаради. Суди иши — бу муниципалитет юрисдикцияси эмас», — деди Алмамбетова.

Олдин Бишкек мэри Албек Ибраимов Биринчи май районининг яшовчиларига паркни буздирмасликни ваъда берган.

«Зеленстрой» ишхонасининг ходимларига нисбатан «Слоники» парк-скверининг ҳудудидаги дарахтларни ноқонуний кесгани бўйича жиноий иш қўзғалган.

Қандай қилиб бишкекликлар «Слоники» парки учун курашган?

«Слоники» парки кўп вақтдан бери қаровсиз қолиб, жоҳиллар томонидан бузилган. Уни «Шаҳар ташаббусчилари» фондининг фаоллари 2015-йили қайта тиклаб, шундан бери боққа маҳаллий яшовчилар тўпланиб, болалар ўнай бошлаган.

Маҳаллий турғанларнинг сўзларига кўра, бетон ҳайкалларга 30 йилдан ортиқ вақт бўлган: улар 1961-йили «хрушёвкалар» қурилаётганда бирга қурилган.

Маҳаллий яшовчилар болалар майдончасини сақлаб қолиш ниятида.
Маҳаллий яшовчилар болалар майдончасини сақлаб қолиш ниятида.

Алиаскар Токтоналиев ва Айний кўчаларининг кесилишида яшаган одамлар 2017 йилнинг январь ойида митингга чиқиб, болалар майдончасидаги ноқонуний қурилишни тўхтатишни талаб қилган.

Шаҳарликларнинг уйлари ёнида болалар ўйнаши учун футбол, волейбол майдони ва маҳаллий яшовчилар «Слоники» деб номлаган сквер-паркни ўз ичига олган кичик ер участкаси бор.

TS-Group қурилиш компаниясининг раҳбари Мирлан Рискулов Бишкек мэриясининг 2009-йилдаги қарорига таянмоқда. Унга кўра, қурилиш компанияси яқин жойлашган футбол майдонини қайта тиклаб, у ерда маҳаллий яшовчилар учун машғулот анжомларини ўрнатиши керак эди.

Қурилиш компанияси сквер ўрнига бино қуриш ниятида.
Қурилиш компанияси сквер ўрнига бино қуриш ниятида.

У Kloop.kgга берган интервьюсида майдончани бузмаслигини айтган. Бироқ нашр ходимлари қурилиш компаниясига харидор сиқатида қўнғироқ қилганда қурилиш компанияси нима бўлганда ҳам скверни бузиб, ўрнига баланд бино қуришни режалаштираётгани маълум бўлди.

«Слоники»ни бузиш ёки Мирлан Рискуловнинг сўзи билан «реконструкцияси ва бошқа жойга жилдириш» иши билан МЧКси шуғулланади.

Мазкур кўчанинг яшовчилари журналистларга мурожаат қилгандан сўнг боғ ўрнига баланд бинонинг қурилиши бўйича Бош прокуратура ҳам қизиқа бошлаган.

Бишкек мэри Албек Ибраимов парк-сверни буздирмасликка ваъда берган.
Бишкек мэри Албек Ибраимов парк-сверни буздирмасликка ваъда берган.

Бишкек бош архитектураси, Бишкек мэрияси, Давлат экотех назорат ва маҳаллия ҳокимият яшовчиларни бунга ишонтириб, паркнинг ва болалар майдончасининг ўрнига қурилиш бўлмаслигини айтишган.

Майдончага қурилишни киритмаслик учун яшовчилар 11-январда мэриянинг биноси ёнида тинчлик митингини ўтказишган.

Уларнинг орасида «Слоники» паркини қайта тиклаган «Шаҳар ташаббусчилари» жамғармасининг вакиллари ҳам бўлган.

Унда Бишкек мэри Албек Ибраимов скверни бузилмаслигига ваъда берган. Бишкек шаҳар кенгашидаги КСДПнинг депутати Алмаз Кененбаев ҳам чиқиб, дарахтларни сақлаш кераклигини айтган.

Бир қанча маҳкаманинг таъқиқига қарамай, қурилиш компанияси 15-февралда майдончани буза бошлаган. Сурат: Раушанна Саркеева.
Бир қанча маҳкаманинг таъқиқига қарамай, қурилиш компанияси 15-февралда майдончани буза бошлаган. Сурат: Раушанна Саркеева.

Бир ойдан кўпроқ вақт ўтгандан сўнг 15-февралда скверни бузиш ишлари бошланган. Қурувчилар ускуналарини ўрнатиб, волейбол майдонининг бир қисмини бузиб, чуқур қаза бошлашган.

«Зеленстрой»нинг ишчилари қурилиш компаниясининг топшириғи билан лойиҳа Бишкек бош архитектураси билан келишилмаган бўлса ҳам 57 дарахтни кесган.

Воқеа бўлган жойга Бишкек бош архитектурасининг ва мэрия вакиллари келиб, қурилиш компаниясининг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини тасдиқлашган.

Муаллиф: Регина Им