Президент «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳасини танқид қилиб, уни мукаммал ишлаб чиқариш учун қайта юборди

744

Президент Алмазбек Атамбаев «Манфаатларнинг тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳасидаги«ноаниқликлар сабабли» парламентга мукаммал ишлаб чиқиш учун қайта юборди. Қонун лойиҳасида агар амалорлар ёки уларнинг қариндошларига «шахсий манфаати бор бўса», уларга актларни муҳокама қилишга ва ишлаб чиқишда иштирок этиш таъқиқланган.

Президент қонун лойиҳасида «аниқламалар мукаммал эмас», шу сабабли у ҳозирги турда қабул қилинса, амалдорлар давлат хизмат кўрсатишини янада «бюрократлаштириб» юбориши мумкин деган хулосага келди.

Президент агар амалдорлар ёки уларнинг қариндошлари «шахсий манфаати бор бўлса», уларга актларни  муҳокама қилишни ва ишлаб чиқишда иштирок этишни таъқиқлаган қонун лойиҳасини 11-моддасига алоҳида эътибор берди.

«Кўрсатилган аниқлама хизмат ходими ўз вазифаларини ва ваколатларини бажаришда амалдаг оширган ҳаоакатларини қай бирини бўлмасин хоҳлагандай режалаштиришига йўл очади ва манфаатларни қарама-қаршилиги бўлган ҳақиқий фактларни фош қилишга олиб келмайди», — деб билдирди президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлими.

Президент аниқламаларни «мавхумлиги» қонунбузарни жавобгарликка тортишга йўл бермайди ёки оқ ниятли ходимлар асоссиз даъволарга учрайдиган ҳолатларни юзага келтиради деб ҳисоблайди.

«Хизмат ходимлари зарур ва оддий қарорларни қабул қилишдан ҳам қочиб, давлат хизмат кўрсатишнинг […] яна баттар бюрократлаштира бошлашади», — деб ёзилади билдирувда.

Президент шунингдек, манфаати бор амалдорлар аниқ қайси актни ишлаб чиқишга иштирок эмаслиги керакглиги қонун лойиҳасида ёзилмай қолганига ҳам аҳамият берди. Унинг фикрича, агар «акт» деган термин билан қонунни ёки ҳукумат қарорини тушунса, унда хоҳлаган депутатга ёки ҳукумат аъзосига манфаатларнинг қарама-қаршилиги бўйича айб қўйса бўлади.

Муаллиф: Анна Капушенко
Асосий сурат иллюстратив тарзда