Парламентдаги “Ата Мекен” фракциясининг раҳбари Омурбек Текебаев Бош прокуратурага терговга чақирилганини билдирди. Аввал у президент Алмазбек Атамбаевнинг Кипрдаги кўчмас мулки ҳақидаги маълумотни очиққа чиқаришга ваъда берган эди.
Текебаев «Азаттык» радиосига берган интервьюсида Бош прокуратурага бормаслигини, чунки у ҳозирда конфренцияда бўлишини айтди.
Муҳолифатдаги сиёсатчи 13 февралда Атамбаевнинг Кипр оффшоридаги мулки ҳақида маълумот топганини билдирган. У яқин орада бу ҳақда барча маълумотни журналистларга беришга ваъда қилган.
Ўша куни президент Бош прокуратурага муҳолифатчининг сўзларини текшириб чиқишни топширган. Бош прокуратура бу текширувнинг хулосасини президентга ҳамда жамоатчиликка айтиши керак.
Текебаев давлат парламентида ўзини ҳукуматнинг асосий муҳолифати қатори кўрсатмоқда. Ўтган кузда у президентни Кой-Таш қишлоғида уй солиш учун кўчмас мулкни ноқонуний сотиб олди деб айблаган. Ўшанда ҳам преиздент Бош прокуратурага бу маълумотларни текширишни топшириб, у эса келишим қонуний тузилган деган хулосага келган.
Текебаев бу йил март ойида президентга импичмент эълон қилишни ният қилмоқда. Ҳозир у бу мақсадда материаллар тўпламоқда.
«Ата Мекен»нинг бошчиси ҳамда Вақтли ҳукуматнинг бир қатор собиқ аъзолари президент билан Конституцияга киргизилувчи тузатишлар бўйича фикри келишмай қолганда Текебаев билан Атамбаевнинг келишмовчилиги бошланган.
Шунга қарамай, тузатишлар 2016 йилнинг 11 декабрида референдумда қабул қилинган.
Муаллиф: Анна Капушенко