Тошкентда «Манас» қирғиз арт-ресторани ёниб кетди

684

Ўзбекистон пойтахти Тошкентдаги “Манас” қирғиз арт-ресторанида эрталабки 10:30да ёнғин чиқди. Иморатни қоплаган ёнғинни 7 ўт ўчирувчилар гуруҳи ўчиришга уринганига қарамай, ресторан деярлик тўлиғи билан куйиб кетган. Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум, ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган. Айрим турғунлар ўт портлашдан кейин чиққанини айтишган эди, лекин кейин бу маълумотни ҳукумат инкор қилди.

«Манас» ресторанининг администрацияси «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида ўтдан ҳеч ким жабрланмаганини билдирди.

«Ҳа, бу тўғри. Севимли Саройимизнинг биноси куйиб кетди. Энг асосийси  — ҳеч ким жабрланмади! “Манас” биногина эмас, у оила, уни шу фалокат бириктириб кетди”, — деб ёзди рестораннинг администрацияси.

Ўзбекистоннинг ёнғин хавфсизлиги бўйича бош бошқармаси тонги 10:30да бошланган ёнғинни етти ўт ўчирувчилар гуруҳи ўчирганини, лекин шунга қарамай ресторан деярлик тўлиқ куйиб кетганини билдирди.

«Манас» ресторанини «кичик Қирғизистон» деб аташади. Унинг эгаларининг айтишича бу Тошкентдаги қирғиз миллий ошхонаси бўлган бирдан бир арт-ресторан.

Муаллиф: Айзаада Акилбекова