Россия: «Ислом давлати»га қўшилишга ҳаракат қилаётган қирғизистонлик фуқаро қўлга олинди

565

Кабардин-Балкарияда икки ёш йигит Сурияга кетаётган вақтда қўлга олинган. Улардан бири қирғизистонлик бўлган. Уларнинг иккиси ҳам террор гуруҳига интернет орқали қўшилган.

Нальчик шаҳрининг ҳуқуқ тартибот органлари икки йигитни аэропортда қўлга олишди — бири 20 ёшдаги маҳаллий яшовчи бўлса, бири эса 21 ёшдаги  Қирғизистон фуқароси бўлган. Улар Россиядан Сурияга кетиш ниятида бўлган.

Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, қўлга олинганлар интернет орқали террористик ташкилотга жалб қилиниб, Суриядаги урушга «Ислом давлати (ИД)» террористик гуруҳи томонида иштирок этишга тайёргарлик кўришган.

Қўлга олинганларга Россия федерацияси жиноят кодексининг «Террористик гуруҳнинг фаолиятига иштирок этиш ҳаракати» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди. Улар 20 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумин.

Бу Қирғизистон фуқаросининг Россияда ИДга қўшилиш ҳаракатининг биринчиси эмас.

Россиянинг федерал хавфсизлик хизмати 2015-йилнинг ёзида Олтойда бир қирғизистонликни қўлга олган.

У фуқаро ИДни Қирғизистонга фуқароларига тарғиб қилган видео мурожаатидан кейин Сурияга кетишга ҳаракат қилган.

«Ислом давлати»нинг жангарилари 2015-йилнинг октябрида яна бир видео эълон қилиб, унда шаҳидларнинг бирини жуда хавфли топшириқ бериб жўнатаётгани тасвирга олинган.

Йиғлаётган ёш йигитнинг 21 ёшдаги Бобур Исраилов эканини унинг отаси таниган. У ҳам олдин Россияга кетгани маълум бўлди.

МХДҚ 2016-йилнинг февралида ҳамюртларини террористтик гуруҳларга жалб қилган Қирғизистоннинг икки фуқаросига қидирув эълон қилинган.

Бу йўлга кирганлардан бири 2015-йили Сурияга ўз аёлини фарзандлари билан жўнатган.

ИД — кўп ўлкаларда, унинг ичида Қирғизистонда ҳам экстремистик деб топилган гуруҳ. «Ислом давлати» Ироқ билан Сурия ҳудудида «халифалик қуриш бўйича» иш олиб борадию Ташкилот душманларига ва тутқунларга қилган шафқатсизлиги билан танилиб, халқ олдида ўлим жазосига тортиб, оммавий одам ўлдиради.

Муаллиф: Айдар Айбеков