Иқтисод министри Арзибек Кожошев 2016-йилнинг сайёҳлик мавсуми Қирғизистон учун «муваффақиятсиз» бўлганини билдирди. Туризм департаменти сайёҳлар «тинимсиз ёғингарчилик сабабли» оз бўлди деб ҳисоблайди.
Кожошев 2016-йилнинг сайёҳлик мавсуми Қирғизистон учун «муваффақиятсиз» бўлганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Қирғизистонга келган сайёҳлар 2015-йилга нисбатан 12 фоизга кам бўлган.
Министр туризм бўйича ночор кўрсаткичларга об-ҳаво ва ўлканинг географик ҳолати туртки бўлганини айтди. Агар Қирғизистон раҳбарияти куз фаслида жаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказмаса, кўрсаткичлар бундан ҳам паст бўлиши мумкин эди деб ҳисоблайди.
«Кўчманчилар ўйинлари ўлкага кўплаган сайёҳларни жалб қилди, бу эса мавсумнинг якунига ижобий таъсир қилди. Биз 2017-йили Қирғизистоннинг экспорт даромадини орттиришга эътибор қаратамиз», — деди Кожошев.
Туризм департаментининг директори Азамат Жаманкулов Kloop.kgгеа сайёҳлар камайганига қарамасдан 2016-йил ўлка иқтисоди учун даромадли бўлганини айтди.
«2016-йилни туризм томондан самарасиз деб айтиб бўлмайди. Тўғри, саёҳалар озроқ бўлди, бироқ ўлканинг иқтисодига уларнинг қўшган ҳиссаси кўпроқ бўлди», — деди Жуманкулов.
Бироқ ночор кўрсаткичга об-ҳаво, аниқроқ айтганда «тинимсиз ёғингарчилик» сабаб бўлганини айтган министрнинг фикрига қўшилди.
Об-ҳавонинг «ҳақиқатга тўғри келмаган» тахминлари
Ипак йўли туризм ассоциациясининг президенти Владимир Комиссаров бошқа кўрсаткичларни келтиради — унинг ҳисобида, ўтган йили сайёҳларнинг келиши 20-40 фоизга озайган.
Комиссаров йилнинг бошида «умид уйғотганини», бироқ июлнинг ўртасидан бошлаб кўрсаткичлар туша бошлаганини айтди.
«Тахминлар яхши бўлган, сабаби кўникилган жойлардаги пляж туризми сустлашиб кетган — Туркияники ночорлаб кетди, Мисирники ҳам. Иссиқ-кўл ўз дастурлари билан ўша бўш қолган ўринни эгаллаб қолиши керак эди, бироқ бизнинг [ҳукумат] бунинг учун ҳеч нарса қилмаган», — деди у Kloop.kgг билан бўлган суҳбатида.
Комиссаров тенгенинг қурби арзонлаб кетганлиги сабабли Қозоғистондан келган сайёҳларнинг сони «бир қанча камайганини» таъкидлади.
Унинг фикрича, доимий ёғингарчилик тўғрисидаги «ҳақиқатга тўғри келмаган» об-ҳавонинг тахмини ҳам бунга қўшилган.
«Курорт зонасида ҳаво булутли бўлиши тўғрисидаги маълумот [сайёҳларнинг камайишига сабаб бўлди]. Бироқ ёмғир курорт зонасида эмас, тоғларда ёққан», — деди Комиссаров.
Муаллиф: Мадина Машанло