Ҳуқуқ ҳимоячилари тинтув вақтида тўсқинлик қилиш ҳақидаги билдирув учун МХДҚ билан судлашмоқчи

647

«Бир Дуйно — Киргизистан» ташкилоти экстремизм бўйича гумондорни ушлашда ҳуқуқ ҳимоячилари тўсқинлик қилишгани тўғрисидаги маълумотни махсус хизматлар бекор қилмаса МХДҚни судга беришини билдирди.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат хизматига (МХДҚ) қарши даъво аризаси судга берилиши мумкин эканлигини Kloop.kgнинг журналистларига «Бир Дуйно — Киргизистан» ташкилотининг етакчиси Тўлөкан Исмаилова билдирди.

У МХДҚ ОАВда экстремизм бўйича гумондор кишини уйини тинтишга ва қўлга олишга ҳуқуқ ҳимоячилари тўсқинлик қилишгани тўғрисида «ёлғон» маълумот тарқатганини айтди.

Исмаилова «Бир Дуйно — Киргизистан» ташкилотининг вакиллари гумондор ушланган жойда бўлмаган.

«Улар (МХДҚ) “Бир Дуйно” ташкилотига қарши қоралаш усулидан фойдаланишди. Буларнинг барчаси ёлғон. […] Биз у ерда умуман бўлмаганмиз. “Бир Дуйно” ташкилотининг ходимларидан ҳеч бири у ерда бўлмаган», — деди у.

МХДҚ ҳозирча ҳуқуқ ҳимоячиларни судга берилиши мумкин бўлган даъво аризаси тўғрисида ҳеч нарса айтмаган. Махсус хизматнинг вакили Kloop.kgнинг журналистига махкамани позицияси ўзгармаслигини билдирди.

Кеча 24-январда,МХДҚ «Бир Дуйно — Киргизистан» ташкилотининг ходимлари «Хизб ут-Тахрир» экстремистик гуруҳи билан алоқаси бор деган гумон қилинган кишини тинтишда «халал бериб», «можаро чиқаришга ҳаракат қилишди» деб билдирган.

Махсус хизмат тергов ишига тўсқинлик қилгани учун «Бир Дуйно» ташкилотининг ходимларига қарши иш қўзғаш масаласини ҳал қилаётганини хабар қилди.

Төлөкан Исмаилова махсус хизмат ушлаган киши юрист Валерьян Вахитовга мурожаат қилганини, у ўша вақтда ташкилотнинг вакили бўлмаганини айтди.

«Вахитов — хусусий адвокат, унга ким бўлса ҳам мурожаат қила олади. Шу сабабли бу иш “Бир Дуйно”га алоқаси йўқ», — деб тушунтирди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси қўлга олинган кишини ҳуқуқлари бузилса унда ташкилот унинг иши билан шуғулланишини қўшимча қилди.

Бу МХДҚ ходимлари билан ҳуқуқ ҳимоячиларининг орасидаги биринчи келишмовчилик эмас. 2015-йилнинг мартида «Бир Дуйно» ташкилотининг идорасида ва юрист Валерьян Вахитовнинг уйида тинтув олиб борилган Унда МХДҚ ходимлари ҳуқуқ ҳимоячиларини хизмат ноутбукларини ва улар олиб борган жиноят иш материалларини олиб кетишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: «Азаттык»