Обама WikiLeaks ахборотчиси Челси Мэннинг жазосини юмшатди

841

Қўшма штатлар президенти Барак Обама ҳарбий тахлилчи Челси Мэннингга чиққан ҳукмни енгиллаштирди. Таҳлилчи аёл «Викиликс» сайтига яширин маълумот бериб юргани учун 35 йилга кесилган. Энди Мэннинг май ойида озодликка чиқади.

Мэннингга чиққан ҳукмни енгиллаштириш тўғрисида 17-январда, президент Обаманинг давлат раҳбари сифатидаги ваколатлари муддати тугашига уч кун қолганда маълум бўлди.

Мэннинг 35 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва 2045-йили эркинликка чиқиши керак эди. Ҳукмни 7 йилгача енгиллаштиргандан сўнг унинг чиқиш вақти жорий йилнинг май ойига кўчди.

Шу билан бирга Обама 273 кишининг ҳукмини енгиллаштириб, уларнинг 64 нафарига амнистия берилди. Ўз баёнотида Оқ уй ўз вақтида Обама кечирим берган айбдорларнинг сони аввалги 12 президентнинг барчаси биргаликда кечирим берган кишилардан кўп эканлигини таъкидлайди.

Қамоқда ўтирганда Мэннинг икки марта ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган. Миллиардер Дональд Трамп ғолиб бўлган АҚШдаги президент сайловидан кейин у Обамага кечирим бериш тўғрисида илтимоснома жўнатган.

«Викиликс» асосчиси Жулиан Ассанж 2016-йилнинг сентябрида агар Мэннингга кечирим берилса у АҚШ ҳукуматига таслим бўлишини айтган. Ассанж ўзи сўнгги йилларда Эквадорнинг Лондондаги элчилигида яшириниб юрибди. У бинодан чиқса қамоққа олиниб, АҚШ ҳукуматига ўтказиб берилишдан хавотирланади.

Бироқ Ассанжнинг ўз ваъдасини бажариш-бажармаслиги номаълум, сабаби техникжиҳатдан олганда Мэннингга кечирим берилмай, муддати қисқартирилган бўлмоқда. «Викиликс» асосчиси «Твиттер»да Мэннингни озод қилишга ундаганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирди.

«Викиликс» ахборотчиси

Челси Мэннинг (асли исми — Брэдли Мэннинг) америкалик ҳарбийларни ва дипломатларнинг фаолияти тўғрисидаги маълуотни «Викиликс»  сайтига бериб турган АҚШнинг ҳарбий таҳлилчиси қатори таниқли.

У 2010-йилнинг майида қамоққа олинган. Тергов маълумотларига кўра, Мэннинг 2009 ва 2010-йиллари «Викиликс»га АҚШнинг турли ўлкаларидаги элчиликларининг 250 минг шошилинч маълумотини, шунингдек Афғонистон билан Ироқдаги 500 минга яқин ҳарбий баёнотларни ўтказиб берган.

Энг катта резонанс яратган маълумотни чиқиб кетиши 2007-йилнинг 12-июлида «Қўшма қотиллик» деган видео бўлди. Унда икки америкалик вертолёт Ироқда 12дан 18гача бўлган кишига ўқ отгани кўрсатилган, уларнинг кўпчилиги исёнчиларга алоқадор бўлмаган. Қурбон бўлганлар орасида икки журналист ва бир бола бўлган.

Видеонинг қисқача версияси:

Эълон қилинган материаллар АҚШнинг Афғонистон билан Ироқдаги ҳарбий  ҳамкорлигида минглаган тинч аҳолининг қурбон бўлиши, шунингдек айрим авторитар раҳбарларни ва ғоялар томондан қўллаш тўғрисидаги маълумотлардан иборат.

Қамалганидан уч ўтиб, Мэннингни 35 йилга озодликдан махрум қилиш ҳукми чиққан. У «Викиликс»га маълумот берганини тан олган, бироқ бу маълумотлар ҳукумат айтгандай АҚШнинг миллий хавфсизлигига хавф солиши ҳақидаги фикрга рози бўлмаган.

Қирғизистон тўғрисида тарқалган маълумотлар

«Викиликс» чиқарган яширин маълумотнинг бир қисми Қирғизистонга ҳам тегишли бўлган. АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги дипломатик шошилинч маълумотлар сабабли собиқ элчи Татьяна Гфеллернинг юқори даражали амалдорлари билан бўлган учрашувлари тўғрисида маълум бўлган.

Яширин маълумотларга кўра, президент Қурманбек Бакиев ҳукуматдан қулатилгунга қадар АҚШ ҳукумати унинг ўғли Максимни ҳамкор қилса бўлади деган.

«Маълум бўлгандай, Максим Бакиевнинг ҳукуматдаги бир нечта сиёсатчиларга таъсири бор. У билан муомала қилишда жуда хушёр бўлишимиз керак бўлса ҳам, улар АҚШ ҳукуматига фойда олиб келиши мумкин экнлигига ишонамиз», — деб ёзган у шошилинч маълумотда собиқ элчи Гфеллер.

Эълон қилинган материаллар сабабли 2009-йили Американинг «Манас» транзит юк ташувчи маркази ёпилган, бироқ АҚШ ҳукумати билан тузилган шартнома моддий ёрдам ҳисобидан узайтирилгани маълум бўлган.

«Викиликс» Қирғизистон тўғрисида очиққа чиқиб кетган маълумотлари тўғрисида қуйидаги иловадан ўқий оласиз.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев