Мухолифатдаги фаол Мавлян Аскарбековга «Фэйсбук»да депутат Дастан Бекешевнинг кўзи ожизлар ва кар-соқовлар жамиятидаги ноқонуний ишларга алоқаси тўғрисидаги пост учун кечирим сўраш мажбурияти юкланди.
Бишкекнинг Октябрь район суди Аскарбеков 700 сомлик жарима тўлаб, депутат Дастан Бекешевдан расмий кечирим сўрасин деб қарор чиқарди.
Кечирим матни «Фэйсбук»да Аскарбеков Бекешевни кўзи ожизлар ва кар-соқовлар жамиятидаги товламачиликда айблаган постнинг олдида жойлашиши керак. Депутат ўзи суд текширув вақтида фаолнинг сўзини инкор қилиб келган.
Суд Аскарбеков постни бир ой ичида йўқотмай, таҳрирламай сақлаб турсин деб буйруқ чиқарди.
Фаолнинг жамоат ҳимоячиси Адил Турдукулов суд қарорини «ҳукуматнинг Қирғизистонда сўз эркинлигига босим ўтказиш бўйича тизимли ва комплексли ҳамкорлиги» деб атади.
У суднинг қарори Аскарбековга қарши бўлмаганини, «Фэйсбук»нинг қирғиз сегментида «ўзини-ўзи цензуралаш» пайдо бўлганини таъкидлади.
«Бу ўлканинг барча фойдаланувчиларига қарши йўналтирилган, сабаби кейингисида ҳукуматга танқидий фикри бор киши бирор нарса дейишдан хавфсирайди. Бунга йўл қўйиб бўлмайди, буни шу босқичда тўхтатиш керак», — деди у Kloop.kg билан бўлган суҳбатда.
Унинг сўзларига кўра, Аскарбековни ҳимоя қилган томон суд қарори устидан арзланади.
Бекешев вақти йўқлигини айтиб, Kloop.kgнинг журналистларига кечроқ боғланишини илтимос қилди.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова