Туркиянинг маълумот агентликлари Истанбулнинг тунги клубидаги террор ҳаракатига алоқадор қирққа яқин киши қўлга олинганини хабар қилишди. Уларнинг орасида вояга етмаган қирғизистонликлар ҳам бор.
Hurriyet нашри турк полицияси 5 январга ўтар кечаси 40 нафарга яқин кишини қўлга олганини ёзган. Улар Истанбулнинг «Рейна» клубидаги 39 кишининг умрига зомин бўлган террор ҳаракати бўйича шубҳа остида.
Hurriyet қўлга олинганларнинг ярми вояга етмаганлигини, орасида Доғистон ва Қирғизистон фуқаролари бор эканлигини ёзмоқда. Полиция уларнинг барчасини террористик ҳужумга алоқаси бор деб ҳисоблайди.
Қирғизистоннинг миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) матбуот котиби Рахат Сулайманов Kloop.kgга маълумот текширилаётганини, Қирғизистоннинг махсус хизматлари турк ҳуқуқ тартибот органлари билан «алоқада эканлигини» айтди.
Террор ҳужум бўйича сўнги шубҳали қирғизистонлик Яхё Машрапов бўлди. Унинг паспортидаги сурати турк ва жаҳон ОАВларида Истанбул полициясидаги маълумотларга таяниб эълон қилинган.
Бирок кийинчалик бу маълумотни Маграповнинг ўзи ҳамда Қирғизистон ҳукумати инкор қилган.
«Рейна» тунги клубига ҳужум 1-январга ўтар кечаси бўлган. Номаълум одам эшик олдида турган полиция ходимини ва кузатувчиларни отиб, сўнг бинога кириб, харидорларга нисбатан ўқ узган.
Террор вақтида клубда юзлаган киши бўлган. Ҳужум натижасида умумий 39 киши ҳалок бўлган. Қотил полиция келгунича жиноят жойида қуролини қолдириб, яширинишга улгирган.
Террористик ҳаракатнинг жавобгарлигини «Ислом давлати» экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди. ИШИД — бир неча ўлкада, унинг ичида Қирғизистонда ҳам экстремистик деб танилган гуруҳ.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова