Бишкек мэрини сайлаш: Ибраимовнинг рақиби «Онугуу-Прогресс»дан номзод бўлди

748

Бишкек шаҳар кенгашидаги «Онугуу-Прогресс» фракцияси пойтахт мэрлиги лавозимига Нурдин Абдилдаевнинг номзодини қўйди. Ҳозирча у шаҳар раҳбари Албек Ибраимовнинг ягона рақиби.

Ҳозирча Бишкек мэрининг лавозимига бўладиган сайловда икки номзод беллашишини билдирди. Биринчиси — президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳамкори, ҳозирги шаҳар раҳбари Албек Ибраимов. Иккинчиси — «Онугуу-Прогресс» фракциясидан номзодини қўйган Нурдин Абдилдаев.

Номзодлардан илтимоснома олиш 4-январда якунланади. Сайлов эса бир ҳафтадан кейин — 11-январда бўлади. Номзодларни таклиф қилиш ҳуқуқи Бишкек шаҳар кенгашининг фракциялари билан коалицияларида ва премьер-министрда бор.

Мэрлик лавозимига номзодлар учун Бишкекнинг ўтган йили 11-декабрда сайланган янги 45 депутати овоз беради. Овоз берган депутатлар 30дан кам бўлмаса, мэрни сайлашдан ўтди деб ҳисобланади.

Номзодлар тўғрисида яна нималар маълум?

Албек Ибраимов — Бишкек мэри вазифасини бадарувчи, «Халқаро «Манас» ҳаво

Албек Ибраимов
Албек Ибраимов

майдони» ОҲЖнинг собиқ етакчиси. КСДПдан, «Республика — Ата-Журт»дан ва «Кыргызстан»дан ташкил топган янги кўпчилик коалиция унинг номзодлигини Бишкек мэрининг хизматига бир овоздан таклиф қилди.

Ибраимов Қирғизистон пойтахтида ўрта ҳисоб билан 10 ойдан бери мэр бўлиб келмоқда, у ўтган йили фералнинг охирида сайланган. Аввалги сайловда у ягона номзод бўлган.

Мэр сифатида унинг асосий муваффақиятидан бири — унгача бўлган мэрлар таъмирлаб берамиз деган ваъда берган «Дельфин» бассейнини таъмирлаган.

Муҳолифатдаги сиёсатчи Омурбек Текебаев Ибраимовни ер участкасини президент Алмазбек Атамбаевга уй қуриш учун ноқонуний ўтказиб берган деб айбланган.

Ибраимовнинг ўзи буни тан олиб, Текебаевнинг сўзларини ор-номусини топташ қатори баҳолаган. Мэр муҳолифатчини судга бериб, ҳозир иккиси судлашиб юрибди.

Нурдин Абдилдаев — Бишкек шаҳар кенгашида кўпчилик коалицияга кирмай қолган

Нурдин Абдилдаев
Нурдин Абдилдаев

«Онугуу-Прогресс» фракциясининг номзоди. У уч мдорада министрнинг ўринбосари бўлиб ишлаб, III чақирилишдаги парламентда депутат бўлган.

Абдилдаев Иссиқ-кўл вилоятининг губернатори лвозимида ҳам вақтинча ишлаган. У ўзини «ишлаб чиқариш, енгил саноат ва вилоятни бошқариш нима эканлигини билган тажрибали бошқарувчи» деб ҳисоблайди.

«Мен ўз имкониятларимни ижобий баҳолайман. Агар имкониятим бўлмаса биз бу хизматга ўз номзодимизни таклиф қилмас эдик. Бизда шаҳарни ривожлантиришнинг муқобил дастури бор. Биз айрим нарсаларни ўзгартирмоқчимиз», — деди у «АКИпресс» маълумот агентлигига.

Муаллиф: Александра Титова