Шундай қилиб янги йил ҳам кириб келди. Биз янги йилнинг дастлабки кунида шаҳар оралаб, Бишкек байрамдан кейин қандай кўринишда эканлигини суратга олдик.
Байрам давом этмоқда
Айрим шаҳарликлар ва шаҳар меҳмонлари учун байрам ҳамон давом этмоқда. У Ала-Тоо майдонида сайр қилиб, аниматорлар уларнинг кўнглини кўтармоқда. Майдонда одатдагидай одам кўп.
Кенг шаҳар
Майдонда одатдагидай суръатда ҳаёт давом этса, шаҳарнинг қолган қисмларида жим-житлик. Кўчалар тинрбандликдан халос бўлиб, пиёдалар йўлаклари бўш, дўконлар ёпиқ.
Тўйнинг эртаси
Бу баёнотимизнинг энг ёқимсиз томони бўлиши мумкин. Шаҳарликлар билан шаҳар меҳмонлари тозаликнинг маъносинига тушунишмас экан. Шаҳарнинг ҳамма жойида чиқинди ётибди — орасида момпосуйдун сиртидан тортиб шампаннинг шишасигача бор.