АҚШдан чиқарилган дипломатлар Москвага келишди

872

“Нон-грат персона” деб эълон қилинган дипломатлар Вашингтондан 2 январда эрталаб кетишди. «Россия» авиакомпаниясининг махсус самолёти Россия маҳкамаларининг 35 ходимини ва уларнинг оила аъзоларини Москвага етказиб келди.

Самолёт бортида 96 киши — дипломатларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзолари бўлган. Уларнинг барчасига 29 декабрда 72 соат ичида АҚШ ҳудудидан чиқиб кетиш буюрилган.

Россиянинг бир неча идораларини ёпиш тўғрисидаги фармонга АҚШнинг президенти Барак Обама қўл қўйди. Бундан ташқари АҚШнинг молия министрлиги Россияга қарши янги санкциялар киритилганини эълон қилди.

Санкцияларга ва дипломатларни депортациялашга АҚШга қарши кибер ҳужумлар сабаб бўлди, Барак Обама маъмуриятининг фикрича, уларнинг ортида россиялик хакерлар туради.

Санкцияларга асосий разведка бошқармаси (АРБ) ва Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ), ЦОР Security компаниялари, «Профессионал информатика тизими конструкторларининг бирлашмаси» мустақил бўлмаган нотижорий ташкилоти ва «Махсус технологиялар маркази» каби ташкилотлар дуч келди.

Буларнинг барчаси Обаманинг сўзларига кўра, Америкада 8 ноябрда ўтган президент сайловининг натижасига таъсир қилган кибер ҳужумларни молиялаштиришда  айбланмоқда.

Россиянинг кибер ҳужумларга алоқаси бор эканлигини исботлаш учун шу куни АҚШ россиялик хакерларнинг фаолиятлари тўғрисида батафсил баёнот эълон қилди.

Россия ТИМининг раҳбари Сергей Лавров кибер ҳужумлар тўғрисидаги даъвони «асоссиз» деб, Америка томоннинг санкцияларига жавоб қатори Россиядан 35 америкалик дипломатни чиқаришни таклиф қилди.

Бироқ Россиянинг президенти Владимир Путин симметрияли жавоб тўғри келмайди деб, уни «ошхона дипломатиясининг»  даражасигача тушкиси келмагани билан тушунтирди.

Президентлик курашда ғолиб бўлган республикачи Дональд Трамп Россия президентининг қарорини «жуда ақлли» деб ҳисоблашини айтиб, АҚШ Конгресси ўз вақтида Дональд Трампнинг позициясига қарамай Россияга қарши санкцияларни қўллашига ваъда берди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова