Россия: Қирғизистондан борган муҳожирлар 1-январдан бошлаб тиббий суғурта олишади

713

Россияга ЕОИИ ўлкаларидан борган муҳожирларнинг барчаси 2017-йилнинг 1-январидан бошлаб мажбурий тиббий суғурта хизматларидан фойдалана олишади. Бу Қирғизистондан борган муҳожирларга ҳам тегишли.

Россиядаги барча меҳнат муҳожирлари мажбурий тиббий суғурта гувоҳномасини олишади. Тиббий суғурта гувоҳномасини муҳожирлар 2017-йилнинг 1-январидан тортиб олса бўлади.

Бундан кейин Россиядаги ЕОИИ ўлкаларидан борган муҳожирлар ва уларнинг оилалари учун тиббий хизмат кўрсатиш россияликлар билан бир хил даражада бўлади.

Аввал ЕОИИ ўлкаларидан борган муҳожирлар суғурта олишмаган.

Октябрнинг охирида Россиянинг соғлиқни сақлаш министрлиги тиббий суғурталаш қоидаларини ўзгартиришга боғлиқ буйруқ чиқарган.

«Россия бу қарорни қабул қилгандан кейин ЕОИИ ўлкаларидан келган кўплаган муҳожирлар россиялик фуқаролар билан бир хилда ижтимоий кафолатларга эга бўлишади», — деб билдирди Евроосиё иқтисодий комиссиясининг ички бозор, маълумотлаштириш, маълумот-коммуникация технологиялари бўйича коллегиясининг аъзоси Карине Минасян.

Тиббий суғурта

Россия фуқаролари учун тиббий хизмат кўрсатишнинг давлат кафолати дастури 2011-йили ишлай бошлади. Унда бепул тиббий ёрдам ва барча миқёсидаги бюджетларнинг (федерал, ҳудудий, шаҳар) ва суғурта мабалағларининг ҳисобидан кўрсатилган тиббий хизматни аниқлайди.

Суғурта муҳожирларга бепул тиббий ёрдам олишга ва кўп тарқалган касалликлардан касалхоналарда ёки уйда даволангани имкон беради. Суғурта амбулатор даволашни режалаштираётган бўлса дори билан таъминлашни олади.

Тиббий суғурта таркибига ҳомиладорлик, туғруқ ва аборт ҳам киради.

Муаллиф: Александра Титова