МСК Жалолободда бюллетенлар тўпи билан солинганини инкор қилди

744

МСК Жалолободда бюллетенлар нотўғри ташланганини инкор қилди. Аввал ижтимоий тармоқларда маҳаллий сайлов комиссиясининг аъзоси овоз берувчи қутига бир неча бюллетенни ташлаётгани тасвирга олинган видео лавҳа тарқалган.

МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабекова Kloop.kg билан бўлган суҳбатида Жалолободдаги ҳудудий сайлов комиссиясининг аъзолари бюллетенларни нотўғри равишда уларни бузилиб қолган электрон қутидан янгисига ташлаганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, электрон қути ишламай қолиб, сайлов комиссияси овоз берган фуқароларни ҳисобга олиш учун янгисини олиб келган.

«[Сайловчиларнинг] ҳуқуқи овоз беришда бузилмаслиги керак, улар бузилган қутидан [бюллетенларни] янгисига ташиб ўтиб, уларни овоз берган деб ҳисоблаган. Бу қалбакилаштириш эмас, бу ерда комиссия аъзолари туради. Ҳозирча мен бир нарсани кўряпман, улар буни очиқдан-очиқ халқнинг назари учун қилишмоқда», — деди у.

Шайлдабекова агар сайлов участкасида шундай вазият юзага келиб қолса, комиссия акт тузиб, овозга қўйиб кузатувчилар билан бирга нима қилиш кераклигини хал қилиш зарур эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир сайлов комиссияси «мустақил мақомга» эга.

Жалолобод ҲСКси бюллетенлар нотўғри ташлангани тўғрисидаги видеони провакация деб аташмоқда.

Ҳудудий комиссиясининг раиси Дамир Жүндүбаев Жалолободдаги №2098 участкада электрон қути 10 дақиқа ишламай қолиб, улар бюллетенларни қайтадан солишга мажбур бўлишганини айтди.

«Унда участка сайлов комиссиясининг аъзолари ҳам, кузатувчилари ҳам, партияларнинг ваиллари ҳам бор эди. Ташлаш бўлмаган. Бу провакация. Мен видеони айтяпман», — деди Жундүбаев.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Александра Ли