Бу лавозимга ягона номзод бўлган Қирғизистон Республикаси Футбол федерациясининг ҳозирги президенти Семетей Султанов иккинчи муддатга қайта сайланди.
Қирғизистон Республикаси Футбол федерацияси (ҚРФФ) президентини сайлаш 27-ноябрда бўлиб ўтди.
Федерация президентлигига Семетей Султанов ягона номзод бўлган. Овоз беришда у ўлканинг барча ҳудудидаги 50 вакилликнинг умумий қўлловига эга бўлган.
ҚРФФнинг президентидан ташқари Федерациянинг вице-президенти ва ижрои қўмиталари ҳам сайланган.
Семетей Султанов Футбол федерациясини 2012-йилнинг 7-декабридан буён бошқариб келади.
Бу вақт оралиғида Қирғизистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 102-ўринга кўтарилиб, 2019-йили БААда ўтадиган футбол бўйича Осиё кубогига чиқишга номзод саналади.
Бундан ташқари U-16 ўсмирлар жамоаси ҳам футбол бўйича Осий чемпионатида гуруҳлар босқичидан сараланиб чиқиб муваффақиятга эришмоқда.
Бу Қирғизистон учун қайси ёшдагилар турнири бўлмасин финал босқичида мусобақага чиққан биринчи ҳолат
Муаллиф: Каминат Имирханова
Сурат: КРФФ