Исроил ўрмонлари ёнмоқда:  Ҳукумат Хайфанинг 60 000 яшовчисини чиқарди

959

Исроил қутқарувчилари уч кундан бери ўлканинг шимолий ва марказий қисмларида ёнаётган ўрмонларни ўчиролмаяпти. Юзлаган киши тутундан жабрланиб, катта шаҳар Хайфанинг 60 000 яшовчиси  хавфли ҳудуддан чиқарилди.

23-ноябрда Исроил шимолида ўрмонларни қоплаган ёнғин кескинлашиб, Хайфадаги уй-жойларга яқинлашиб қолди. 270 минг киши яшаган шаҳардан 60 минг киши, унинг ичидан Исроилдаги энг катта Дагон турмасидаги маҳбуслар ҳам чиқарилди.

Айрим аҳоли олов билан тутун қамалган уйлардан чиқолмай қолган.

«Рейтер» маълумот агентлигининг билдиришича, юзлаган уйлар зарар кўрган, бироқ ҳозирча қурбон бўлганлар ва жиддий жабрланганлар тўғрисида маълумот йўқ.

http://

Фожиа қуруқ об-ҳаво сабабли ва ёнғинни шамол кучайтирмоқда ― Исроилнинг айрим ҳудудларида бир неча ойдан бери ёмғир ёғмайди. Об-ҳаво маълумотига кўра, вазият изга тушадиган эмас — яқин кунларда метеорологлар кучли шамол бўлишини тахмин қилишмоқда.

Ёнғин Хайфанинг кварталларини оралаб ўтди. Сурат: Баз Ратнер \ Reuters.
Ёнғин Хайфанинг кварталларини оралаб ўтди. Сурат: Баз Ратнер \ Reuters.

Исроилнинг ҳукумат вакиллари бир кун аввал ижтимоий тармоқларда ўт қўйишга ундаган чақириқлар бўлганини билдиришган.

Ички ишлар министри Гилад Эрдан ёнғинни содир қилишда гумонланиб, бир неча киши қўлга олинганини хабар қилди.

Яшовчилар хавфли районлардан кетишмоқда. Сурат: AP.
Яшовчилар хавфли районлардан кетишмоқда. Сурат: AP.

Премьер-министр Беньямин Нетаньяху «ўт қўйувчиларни» «террорчиларга» тенглади.

«Ёнғинни содир қилишда ёки ўт қўйишга фитна қилиш, ҳар бир ёнғин ― террочилик, мен унга шундай муомала қиламан», ― деди Нетаньяху.

Исроил парламентидаги араб блогининг раҳбари Айман Одехнинг фикрича, Нетаньяхунинг баёноти ― арабларга қарши иғво.

Одех ёнғинни амалга ошириш билан гумонланган фаластинликлар эканлигини айтиб, ёнғинда араб районлари кўпроқ зарар кўрганини ҳукуматнинг ёдига солди.

Ёнғин билан курашга юзлаган ўт ўчирувчилар жалб қилиниб, Исроилга ёнғинни ўчиришда Россия, Туркия, Кипр, Хорватия, Грекия ва Италия ёрдам беришти. Бу ўлкалар Исроилга ёнғин билан курашиш учун вертолётлар беришди.

Исроил ҳарбийларининг қидирув батальонлари фуқароларни ҳавфли худудлардан чиқаришни давом эттирмоқда.

Муаллиф: Айдай Иргебаева