Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоаси ФИФА рейтингида тезда 25 позициясини йўқотиб, энди 124-ўринни эгаллаб туради. Ноябрда бундан ночор кўрсаткич Туркманистон билан Чаддагина бўлган.
Жамоа рейтингининг пастлаши бир неча сабабларга боғлиқ. Биринчидан, сўнги ойда жамоа бир дуранг билан (Бахрайнга қарши 0:0) ва бир мағлубият билан (Филиппинга қарши 0:1) ўйнаган.
Бундан ташқари, рейтингда сўнги йилдаги баллар ҳисобланиши ўз таъсирини кўрсатди. Бир йилдан ортиқроқ вақт аввал бўлган ўйинлар пастлатувчи коэффициент олади, беш йил олдинги ўйинлар умуман ҳисобга олинмайди.
Ноябрдаги рейтингда Қирғизистон Иорданиясини ўз майдонида футбол бўйича жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларида ютиб олган ўтган йилги сенсацияли ўйин «эскириб» қолди.
Терма жамоа бош мураббийи Александр Крестинин ноябрда Филиппин билан бўлган ўйиндан кейин жамоанинг асосий қийинчилиги қулай вазиятлардан фойдалана олмаслиги бўлаётганини айтган.
Октябрда Қирғизистон ФИФАнинг тарихидаги ўзининг энг яхши натижасини кўрсатиб, 99-ўринга чиққан.
124-ўринга тушгандан сўнг жамоа бу ойда энг паст тушган уч жамоанинг қаторига кирди. Бундан ҳам қуйида Туркманистон (-29 позиция) билан Чад (-49 позиция) бор.
ФИФАнинг терма жамоалар рейтинги — жамоанинг ҳозирдаги солиштирмали кучини аниқлашга ёрдам берадиган тизим. У ҳар ойда янгиланади.
Бал бериш тизими барқарор эмас ва кўп вазиятлардан: рақиб терма жамоанинг кучидан, ФИФАнинг ҳозирги рейтингида олган ўриндан, ўйин аҳамиятининг коэффициентидан ва бошқаларга боғлиқ.
2017-йилнинг январида 2019-йили ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш учрашувларининг учинчи, ҳал қилувчи босқичида қуръа ташланади.
ФИФА рейтингидаги юқори позиция Қирғизистонга ўзига мос жамоани рақиб қилиб олишга ва Осиё чемпионатининг финал қисмига тарихда биринчи марта чиқишга имкониятни оширади.
Қуръа ташлаш вақтида 22-декабрда чиқадиган рейтингнинг редакциясидаги Қирғизистоннинг ҳолати ҳисобга олинади.
Қирғизистон Республикасининг футбол федерацияси (ҚРФФ) билдиришича, 2017-йилга терма жамоа ҳозирча ҳеч қандай ўртоқлик учрашувларни режалаштирмаган.
Манбаа: Fifa.com
Муаллиф: Каминат Имирханова
Сурат: КРФФ