Табиатни мухофаза қилиш бўйича давлат агентлиги Қирғизистондаги ягона ҳайвонат боғини таъминлашдан бош тортди. Ҳайвонат боғи ҳодимлари ҳайвонларга озуқа олиб бериш учун маошларини ҳам беришди. Иссик-кўл областининг раҳбари ҳам бир ойли маошини ўтказишга ваъда бериб, бошқа амалдорларни ҳам шунга ундади.
Иссиқ-кўл областининг Қоракўл шаҳрида жойлашган Қирғизистондаги ягона ҳайвонат боғининг 35 хил ҳайвони яқинда оч қолиши мумкин.
Зоопарк уч молия манбааидан — «Кумтор» олтин қазиш корпорацияси, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлиги ва қизил китобга кирган ҳайвонларни боқишга пул ажратувчи NABU ташкилоти (Германиянинг табиатни мухофаза қилиш бирлашмаси) тарафидан молияланади.
Ҳайвонат боғининг ҳодимлари ярим йил аввал Абдикалик Рустамов атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат комитетининг директори бўлиб тайинлангандан кейин шундай қийинчиликка дуч келишди.
Давлат агентлигининг янги раҳбари Рустамов ҳайвонларнинг озуқасига пул ажратишдан бош тортди. Ҳайвонат боғини бошқарган «Бугу Эне» жамоатчилик фондининг ходимлари бу тўғрисида телефонограмма олишди.
«Ўзгача кўрсатма берилгунча Қоракўл шаҳрининг ёввойи ҳайвонлари учун озуқа сотиб олиш лойиҳаси бўйича молиялаш таъқиқлансин. Бу топширмани бузган етакчи ва бош ҳисобчи ишдан четлатишгача тартиб жавобгарлигига тортилади», — деб айтилади телефонограммада.
Зоопарк бу йил давлатдан тўрт миллион сом олган, Рустамов эса қолган 500 миң сомни ўтказишни таъқиқлади.
«Бугу Эне» жамоатчилик фондининг президенти Салтанат Сеитова Kloop.kgга яқинда ҳайвонлар оч қолишини айтди.
«Ноябрнинг солиғини энди тўлай олмаймиз. Қарзга пул излаб юрибмиз. Маошни қандай тўлаш керак — билмайман. Бу ерда мендан ташқари 14 киши ишлайди. Агар улар шу озгина ойлигини олишмаса, ишдан кетиб қолишади»,— деди Сеитова.
Давлат хусусий компанияни молиялаштирмоқда
Рустамовнинг сўзларига кўра, 2016-йили ҳайвонат боғига миллион сом ажратилган. 2015-йили зоопарк уч миллион сомга яқин, 2014-йили икки миллион сомдан ортиқ пул олган. Рустамовнинг таъкидлашича, уч йил ичида давлат агентлиги ҳайвонат боғига 12 миллион сомдан ортиқ пул бўлиб берган.
«Мен табиатни мухофаза қилиш бўйича республика фондидан ва маҳаллий фондининг қоидаларини кўриь чиқиб, биз хусусий компанияни таъминлашга ҳаққимиз борми, нима учун уни моддий таъминлашни бошладик, нима учун биринчи етакчи шундай қарор қабул қилди, шуни билайин»,— деди Рустамов.
Ҳар йили ҳайвонларнинг озуқасига 6,5 миллион сом сарфланади, уларнинг ичидан 4,5 миллион сомни давлат ажратиб беради.
«Кумтўр» билан бўлган можаро
Сеитованинг сўзларига кўра, ёввойи ҳайвонларни озиқлантиришга пул ажратиб ўз ҳиссасини қўшиб келаётган «Кумтўр» олтин кони компанияси билан Рустамов жанжаллашиб кетган.
Бироқ Рустамовнинг «Кумтўр» билан бўлган можаросининг сабаби номаълум. Kloop.kg билан бўлган суҳбатда у «Кумтўр» Рустамовнинг буйруғи бўйича ҳайвонларга озуқ учун пул ажратишдан бош тортганини айтди.
Рустамов «Кумтўр» билан умуман жанжаллашмаганини айтди.
«Мен уларга “Кумтўр” пул бермалигига қандай таъсир ўтказар эдим? Биз “Кумтўр” билан жанжаллашмаганмиз. “Кумтўр”— бу ўзича субъект, у ўз маблағларидан қандай фойдаланса, ўзи биланди. Мен “Кумтўр”га пул беринглар ёки берманглар деб буйруқ беролмайман ҳам»,— деди Рустамов Kloop.kgга.
Рустамовнинг сўзларига кўра, Сеитова уни айблаганининг сабаби — «Кумтўр» ўзи ваъда қилган 30 минг долларнинг ичидан «Бугу-Эне» фондига 15 мингини бўлиб берган.
«Кумтўр» компаниясидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.
Иссиқ-кўлнинг амалдорлари жониворларни боқишга ўз маошини беришмоқда
Иссиқ-кўл областининг раҳбари Асхат Акибаев «Бугу-Эне» жамоатчилик фондининг президенти Салтанат Сеитова ва Қоракўл мэриясининг вакиллари билан учрашди.
У зоопарк ҳайвонларини озиқлантиришга ўзининг бир ойлик меҳнат ҳаққини сарфлашга ваъда бериб, бошқа амалдорларни ҳам шунга ундади.
«Агар бугун зоопарк ходимлари маълум бир чиқасаларга учраса, мен ҳам четда қолгим келмайди, ўзининг бир ойлик маошимни ҳайвонлар учун озуқа олиб бериш учун ҳайвонат боғининг ҳисобига ўтказиш ниятим бор. Албатта, бу ьарча камчиликларни бартараф қилмайди, бироқ бошқа тизимларнинг етакчилари ҳам муаммо ҳал бўлгунча мендан ўрнак олишади деб умид қиламан», — деди у.
Акибаев бу ўлкадаги ягона ҳайвонат боғи бўлганлиги сабабли манфаатдор томонларнинг барчаси масалани сўзлашув йўли билан ҳал қилиши керак эканлигини айтди.
Қоракўлдаги зоопарк 1987-йили қурилган. Ҳозир унда 35 хил 150 бош жонивор сақланиб, уларнинг еттиси қизил китобга киритилган.
Муаллифлар: Эльдос Казибеков, Анна Капушенко
Сурат: «Бугу-Эне» фонди