Журналист қандай қилиб Иссиқ кўл бўйидаги ноқонуний чиқиндихонага қарши курашмоқда

1300

Журналист Юлия Барабина бир йилдан буён 13 йил олдин Бостери қишлоғининг ҳосилдор ерига ноқонуний чиқинди полигонини уюштирган Иссиқ-кўл райони ҳукумати билан курашиб келмоқда. Бостери қишлоқ кенгаши чиқинди тўкилган жойни йўқ қилишни хоҳламайди ва маҳаллий яшрвчиларнинг қаршилигига қарамай, бу ерни қонунийлаштиришни режалаштирмоқда.

Бостеридаги одамлар яшаган ҳудуддан 300 узоқликда 13 йилдан буён ноқонуний чиқинди полигони жойлашган. Маҳаллий яшовчиларнинг арзлари журналист Юлия Барабина «Фэйсбук»да йирик акция бошлагунча қралмаган. Шундан сўнг, маҳаллий кенгаш яшовчиларнинг арзларига жавоб бера бошлаган.

Фаоллар томонидан чиқинди полигони ноқонуний эканлиги исботланса ҳам, ҳукумат уни қонунийлаштиришга қарор қилган. Унинг сўзларига кўра, «ҳеч қаерга» кўчириб ҳам бўлмайди.

Қисқача:

  • Бостерининг ҳосил берувчи боғларга мослашган ҳудудини 2003-йили ноқонуний турда чиқинди полигонига айлантирган;
  • 2003-йилдан 2015-йилгача ҳукумат яшовчиларнинг чиқиндини бошқа ерга кўчириш бўйича талабларига эътибор қаратмаган;
  • Чиқинди полигони тўрт гектарга жойлашиб, яшовчиларнинг уйларини 300 метр масофа ажратиб туради;
  • 2015-йили журналист Юлия Барабина «Фэйсбук» ижтимоий тармоғида эко-кампанияни бошлаган;
  • Бостери қишлоқ кенгаши чиқинди полигонини қонуний эканлигини айтмоқда;
  • Полигоннинг ноқонуний эканлигии исботланган, бироқ Иссиқ-кўллик ҳукумат вакиллари чиқиндини қонунийлаштиришга қарор қилган.

Батафсил:

Иссиқ-кўлнинг Бостери қишлоғининг яшовчиси журналист Юлия Барабина ва 170 оила чиқиндининг уйларига яқин ержа жойлашганидан норози. У бир йилдан бери ҳудуднинг экологик хавфсизлиги учун курашиб, «Энтузиаст» бирлашмаси билан Бостерининг ҳосилдор ерларидан чиқиндини бошқа жойга кўчиришни талаб қилмоқда. Улар президентга узлуксиз ахт ёзиб, бироқ уларнинг хатларига ҳукумат жавоб бермаган.

Чиқинди полигонига яин жойда яшаш ҳаёт учун хавфли. Полигоннинг тоғли кўл четидаги ҳосилдор ерда жойлашиши экологияга катта зарар келтиради. Кўлнинг ёлғиз экологик фильтри бўлган чакалакзорлари, агар Иссиқ-кўлни озиқлнатирган ер остидаги сувлар булғанса, зиён билан курашолмайди.

Чиқинди полигони билан қўшни яшашнинг хавфлилиги тўғрисида БИОМ экология ҳаракатининг мутахассиси Анна Кириленко қуйидагича тушунтиради.

«Бундай катта чиқиндига яқин яшаш хавфли. Чиқиндининг ичидан стихия ёнғин чиқиши мумкин. Бу ҳавони заҳарлаганлиги сабабли жуда хавфли. Ер қатлами оғир металлар билан булғанади. Шунинг учун, ёт-атрофига ҳеч нарса экиб бўлмайди, ҳайвонларни умуман боқиб бўлмайди. Кўлга кирадиган ер остидаги сувлар ҳам булғаниши мумкн», — деди у.

Чиқиндининг ноқонуний эканлиги 2015-йили исботланиб, мустақил экспертиза олиб борилган. Унинг ноқонуний эканлиги Қоракўлнинг прокуратураси ҳам тасдиқлаган. Бироқ бу маҳаллий ҳукуматнинг чиқинди полигонини қонунийлаштиришга тўсқин бўлолмайди.

Табиатни мухофаза қилиш бўйича республика фонди бу муаммони ҳал қилиш учун миллион сом ажратган. Маҳаллий ҳукумат ўз бюджетидан 500 минг сом қўшиб, ҳудуднинг шароитини яхшилаш бўйича ишларни бошлаши керак эди.

1

Бостери қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Кубатбек Асеинов чиқиндини бошқа жойга кўчириш биргина Юлия Барабинага керак деб ҳисоблайди ва буни «бир одам учун қилишнинг» аҳамияти йўқ

«“Энтузиаст” фаолларига қўшиламан, бироқ мен ҳеч нарса қилолмайман, чиқинди учун бошқа жой йўқ. Сайёҳлик комплекслар, соғлиқни қайта тикловчи профилактик жойлар, 15 минг халқ. Бир одам учунми? Буни барчасини улар қаерга кўчиришади. Мунун баарын алар кайда көчүрүшөт. Барабина ёзган, албатта, бироқ қачон раҳбарият келганда, бошқа жой йўқ, ҳеч қаерга кўчириб бўлмайди деб ҳал қилинган. Тушунасизларми? Ҳеч қаерга», — деди ал Kloop.kg билан бўлган суҳбатида.

Асеиновнинг айтишича, чиқинди ходимлари ва назорати учун бинонинг қурилиши давом этмоқда, унинг атрофи ҳам тўсилган. Чиқиндини биринчи ноқонуний эканлиги тўғрисида маҳаллий ҳукуматнинг вакили жавоб бермай, телефонни ўчириб қўйди.

«Чиқиндини тўсишди» деди Бостери қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Кубатбек Асеинов.

Табиатни мухофаза қилиш бўйича республика фонди 2015-йили чиқинди ҳудудини яхшилашга миллион сом ажратиб берган. Маҳаллий ҳукумат унга ҳам яна 500 минг сом қўшиб, ишни бошлаши керак эди.

2

Юлия Барабина полигонни яхшилаш бўйича ишлар қандай давом этаётганини айтиб берди. Ўтган йил ҳисобидан бир ярим миллион сомга чиқиндини 100 метр узоқликка жилдириб, тўр билан тўсиб, маъмурият учун бино қуришган.

«Менга танишиш учун жўнатамиз деб ваъда қилган бўлса ҳам, бироқ улар менга ҳамон рухсат қоҳозларини жўнатмади. Давлат экотехинспекциясининг экспертизаси натижасини олмагунча бирор нарса қуриб бўлмайди. Уларни чиқиндини 100 метрга жилдириш вазиятни ундан ҳам ночорлатади. Сабаби аввал чиқинди жарда бўлса, ҳозир у баландроққа жойлашиб қолди — шамол бадбўй ҳидни кўтармоқда», — дейди у.

Бўлинган пулга полигон ҳудудига қурилган уй.
Бўлинган пулга полигон ҳудудига қурилган уй.

Юлия Барабина бир йилдан бери курашиб келаётган муаммо жамоатчилик эъҳтиборини тортса ҳам, ҳозирча ҳал қилинмади.

Ҳукумат чиқинди майдонининг ноқонунийлиги фактини уни қонунийлаштириш билан бартараф қилмоқда. Яшовчилар эса, бундан кейин ҳам чиқинди полигонига яқин жойда яшашга мажбур.

«Полигоннинг [100 метрга] “кўчирилганига” қрамай, у ҳамон жуда яқин жойлашган. Биз барчамиз қўрқув билан бу ерга қачон чиқинди олиб келишини кутиб ўтирамиз», — дейди Юлия Барабина.

Чиқиндихонага «Бостери Тозалик» ишхонаси хизмат кўрсатган   
Чиқиндихонага «Бостери Тозалик» ишхонаси хизмат кўрсатган

Полигонга чиқиндихона атрофдаги барча пансионатлардан олиб келинган. «Независимая экологическая экспертиза» жамоатчилик бирлашмасининг маълумоти бўйича пансионатларга хизмат кўрсатиш билан «Тазалык» муниципал ишхонаси шуғулланган.

Компания пансионатлар билан шартнома тузиб, уларнинг чиқиндисини ноқонуний полигонга ташиб турган. Тузилган шартномалар пансионат эгаларига экопаспортни таъминлаб, қонуний иш олиб бориш имконини тузган.

Чиқинди тўрт гектар майдонгача ёйилган — бу беш футбол майдонини эгаллашдир.

«Ҳолатдан чиқиб бўлмайди: бадбўй ҳид, ҳашоратлар, пластик. Бу ерда яшаса бўлади, бироқ дам олиш мумкин эмас», — деб тасвирлайди Барабина чиқинди полигонининг ёнидаги ҳаётни.

Журналист Бостери қишлоғидаги кўчмас мулкка ва униг айтишича, чиқинди унинг уйига 300 метр яқинлаб қолганда барчасини сотиб кетишга тайёр бўлган.

«У ерда вазият оғир, бадбўй ҳид, целлофанлар учиб юради, дача сотиб олгиси келмайди. Чиқинди билан ўлган ҳайвоннинг ҳиди билан бу ерда доим сассиқ ҳид. Бу бизнесга таъсир қилмоқда, бизга эса дача олувчилар келмай қўйди, кимни чиқиндида дам олгиси келади», — дейди Бостерининг яшовчиси Ольга.

Бостери яшовчиларининг деразаларидан кўринган манзара.
Бостери яшовчиларининг деразаларидан кўринган манзара.

Бостерининг яшовчилари чиқинди майдонини рекультивациялашни 2011-йили илтимос қилишган, бироқ уларнинг талабини инобатга олишмаган. Шу сабабли 2015-йили Юлия Барабина ва маҳаллий боғбон билан фермерларнинг «Энтузиаст» бирлашмаси полигонга қарши интернет-кампаниясини бошлашган.

Бостери қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Қубатбек Асеинов фаолларнинг аризаларини қачонгина улар бу мавзуни «Фэйсбук» ижтимоий тармоғида кўтаргандагина қабул қилган. У чиқинди полигони ҳукумат томонидан уюштирилиб, қонуний эканлигини хабар қилишган. Чиқинди майдонининг қонунийлигини район прокурори ҳам айтган.

«Олий инстанцияга» мурожаат қилиш ҳеч қандай самара бермаган. Иссиқ-кўл областининг губернатори Эмилбек Каптагаев фаолларга чиқиндини майдонини ишлатиш маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг иши эканлигини айтган.

Юлия Барабина экспертиза олиб борилиши керак эканлигини айтиб, соғлиқни сақлаш министрлигидан тортиб давлат экотехинспекциягача турли инстанцияларга ёзган. Натижада 2015-йилнинг июнида маҳкамалар аро комиссия тузилиб, чиқинди ноқонуний қурилганини исботлаган.

Чиқинди майдони ноқонуний эканлигига қарамай, маҳаллий ҳукумат уни қонунийлаштириш нияти бор эканлигини билдирган. Сабаби чиқиндини бошқа «ҳеч қаерга кўчириш» мумкин эмас. Маҳаллий яшовчиларнинг ғазабига улар яна жавоб қайтаришмаган.

Бостерининг яшовчилари 13 йил тўлиқ чиқинди полигонини ҳал қилиб беришни илтимос қилган, бироқ ҳукумат вакиллари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари чиқинди қишлоқ ҳудудида қонуний турда жойлашганини айтишса, баъзан эса аризаларга ҳеч қандай жавоб беришмаган.

Чиқинди майдони 2003-йили барча санитар ва экологик қоидаларга қарши бўлса ҳам тузилган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Юлия Барабина