Элвира Сариева таълим минстри хизматидан ўз хоҳиши билан кетди

848

Президент Алмазбек Атамбаев Элвира Сариевани билим бериш ва илм минстри хизматидан бўшатди. Собиқ минстр “Фэйсбук”даги ўз саҳифасида хизматдан ўз хоҳиши билан кетганини ёзди.

Элвира Сариева Билим бериш ва илм минстри хизматидан бўшатилди — унга ўз истаги билан хизматини топширгани ҳақидаги ариза сабаб бўлди.

“Фэйсбук”даги ўз саҳифасида Сариева унинг хизматдан кетиши “шахсий аҳволи ва оилавий шароити билан” боғлиқ эканини ёзди.

Сариева, ўзиннг бу хизматдан кетишини айтгандан кейин, “айрим депутатлар” у бошқарган Таълим минстрлигининг фаолиятини танқид қилиб, “хизмат ўрни учун кураш бошлашганига” гувоҳ бўлганини ёзди.

“Ҳозир мен ортимга боқиб туриб етакчиликнинг мени тайинлашидаги мантиғини ангаяпман. Тизимнинг ичидан чиққан, билими ва “алоқалари” бор одам биз қилганни қилишга, ўз хамкасбларига тегишли шундай оғир қарорларни қабул қилишга “духи” етмас эди”, — деб ёзилади унинг саҳифасида.

Унинг фикрига кўра, билим бериш ва илм тизими — бу  “эскидан қолган зил-замбил тош”. У педагогларнинг оқкўнгиллиги орқасидангина “жонланиш босқичига” чиқиш имконига эга бўлганини ёзади.

“Бу жараён узоқ давом этади, лекин натижада бари муваффақият билан тугайди”, — деб ёзади Сариева.

Собиқ министр билим бериш даражасини кўтариш бўйича катта ишлар олиб борилганини ёзди.

Сариева ўз хабарида мактабгача бўлган билим бериш даражаси яхишалнганини, мактаб дастури янгиланганини таъкидлади.

“Кучли хусусий ва муниципиал мактабларнинг тажрибасидан фойдаланиб, биз Ўшда “Жетиген” экспериментал мактабини, давлат бўйича ҳар бир вилоятда физика, математика синфларини ишга киргиздик”, — деб ёзган Сариева.

Сариева шунингдек у бошқариб турган идора ўрта ва касбий таълим берувчи ўқув жойларининг билим бериш дастурларини умумлаштириб, олий ҳамда касб-хунар техника ўқув масканларида таҳминан 200 бир-бирини такрорлаган мутахассисликларни қисқартирганини ёзди.

Собиқ минстр ўз маълумотида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан олий ўқув юрларини ўқитувчиларининг маоши кўтарилганига эътиборни қаратган.

“Парламентда биринчи ўқишда бир овозан қабул қилинган қонун лойиҳаларининг катта тўплами илмни тартибга солиш тизимини катта ўзгаришларга олиб боради”, — деб ёзган у сўзини хулосалаб.

Меҳнат йўли

 Сариева икки йил мобайнида— 2014 йилдан 2016 йилга қадар — билим бериш ва илм минстри вазифасини эгаллаб келган. Бунга қадар у 2014 йилнинг апрелида Қирғизистоннинг вице-премьер-министри хизматида ишлаган.

Ўз меҳнат йўлини Сариева 1998 йили Қирғизистондаги Internews Network ташкилоти вакиллигининг редактори, кейин унинг директор ўринбосари қатори бошлаб, 2002 йили  “Интерньюс” КБнинг ижрочи директори бўлиб тайинланди.

2012-2014 йиллари “Роза Отунбаеванинг ташаббуси” халқаро жамғармасида ишлаган ҳамда Қирғизистоннинг “Мекендештер” форумининг уюштириш комитетининг етакчиси бўлган. Бундан ташқари, у Бишкек шаҳар кенгашининг депутати ҳамда пойтахтни ривожлантиришнинг стратегияси бўйича комиссиянинг раиси бўлган.

Муаллиф: Александра Титова