Қиш яқин: Бишкекликлар биринчи қорни қандай қарши олишди?

1088

Бишкекда  октябрнинг13чидан 14ига щтар кечаси биринчи қор ёғди. Тунки хаво  +1 градусга қадар тушди.

“Кыргызгидромет” республика бўйича совуқ тушишидан огоҳлантириб, маълумот тарқатган эди.. Республикада ҳафта бўйи иссиқ бўлди — кундузи ҳаво +20 даражагача исиб, кечаси +9 градусгача тушди.

“Кыргызгидромет” 13-14-октябрда об-ҳаво кескин ўзгариб, бутун Қирғизистонда ёмғир ва қор ёғиб, совуқ тушишини билдирди. Йиғилмаган хосилни совуқ уриши мумкинлиги ҳам айтилган.

Шаҳар хизматлари иссиқликни 14 октябрдан бошлаб бера бошлайдиган бўлди. Илк ижтиомий идоралар — касалхоналар, бола боғчалар ва мактаблар иситила бошлайди.Сўнгра бишкекликларнинг уйларига ҳам иссиқлик берилади.

Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари совуқни ичдан хис қилиб, қор босган кўчаларнинг суратларини бўлиша бошлашди.

http://

http://

http://

http://

http://

https://twitter.com/Mirgazy/status/786748344488103937

http://

http://

Муаллиф: Айдай Иргебаева