Бош прокуратуранинг билдирувига кўра, прокурор Эркин Курманалиевнинг жонига қасд қилишга харакатда шубҳаланган шахс қўлга олинди. Июлнинг охирида унинг машинасининг устида портловчи модда бўлган қутича портлаб, у қўлининг панжасидан ажраб, кўзидан жароҳатланган.
Тергов давомида Қирғизистоннинг Бош прокуратурасининг прокурори Эркин Курманалиевни ўлдириш харакати бўйича шубҳали шахс қўлга туширилди.
“У истиқомад қилаётган ердан топилган портловчи система Э. Курманалиевнинг ҳаётига суиқасд қилишда жиноят ерида қўлланилган система билан бирдек”, — деб ёзилади баёнотда.
Идорадан олинган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс ўз жиноятини бўйнига олиб, кўрсатма бермоқда. Шунингдек жиноятнинг барча деталлари аниқланиб, тергов якунлангач кўрсатилиши билдирилган.
Орто-Сай айылында 29-июлда жарылуу болуп, Орта-Сай қишлоғида 29 июлда портлаш юз бериб, прокурор Эркин Курманалиевнинг машинаси томида портловчи модда тўлдирилган қутича портлаб кетган.
Натижада прокурор қўли ва кўзидан жароҳат олган. Курманалиев хизмат тергови бўлимининг катта прокурори бўлиб ишлаган. У прокуратура органларидаги хизмат тартибининг бузилишини, коррупцияни ҳамда бошқа қонунга зид бўлган ишларни очиб келган.
Курманалиевнинг яқинлари унинг жонига қасд қилиш унинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини инкор қилишмаган. Бош прокуратура эса бу маълумотни тасдиқламади.
Муаллиф: Марат Абдикаликов