Бакиевнинг “аёли” Беларус президентининг Иш бошқармалигининг меҳмонхонасига директор бўлиб тайинланди

825

Ўлкадан қувилган президент Курманбек Бакиевнинг “иккинчи” рафиқаси Назгул Толомушева Беларусда “Минск” меҳмонхонасининг етакчиси бўлди. Меҳмонхона Беларус президентининг Иш бошқармалигига тегишли.

Толомушеванинг тайинланиши ҳақида “Комсомольская правда”газетасидан маълум бўлди— нашрга берган интервьюсида у бу хабарни тасдиқлади.

Меҳмонхонанинг собиқ етакчиси Николай Журавский ишхонани 18 йил бошқарган. Унинг ўрнига келган Толомушева туризм тармоғида бирор ном чиқармаган, аввал у “На Замковой” мехмонхонасининг менеджери бўлиб ишлаган.

Расмий турда Курманбек Бакиевнинг рафиқаси бўлиб Татьяна Бакиева ҳисобланади. Бироқ уларнинг ажрашгани тўғрисидаги маълумотлар матбуотда ҳамда очиқ маълумот булоқларида учрамаган.

2011 йили “Аят-пресс” газетасининг Толомушева билан бўлган интервьюсида у 1995 йилдан бери Бакиевнинг  иккинчи  хотини эканлигини, улар 1993 йили гўзаллар танловида танишишганини эътироф этган. Назгул танлов ғолиби бўлиб, Курманбек Бакиев унга муокофот топширган. Танлов ўтган вақтда қиз 15 ёшда бўлган.

Ҳозир уларнинг икки фарзанди— Лейла исмли қизи ва Данияр исмли ўғли бор. Беларусда бу оила аввало  Березинский атрофидаги Александр Лукашенконинг қароргоҳининг президент апартаментларида яшаб, кейинчали Дрозди деб аталган нуфузли районга кўчиб ўтишган.

Расмий турда Курманбек Бакиев ҳеч қаерда ишламайди. У 2010 йили Қирғизистоннинг президентлик хизматидан туширилган.

Бакиевни хизмат вазифасини суистеъмол қилганлиги ва давлатни бошқарувида оилавий, кланлар тизимини тузганликда айблашган.

Ҳозир у ўзига революциядан кейин сиёсий бошпана берган Беларусда яшайди.

Қирғизистон Белоруснинг раҳбариятидан Бакиевни экстрадициялашни бир неча бор талаб қилган, лекин бундан натижа чиқмаган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева