Азамат Омуралиев: Боб Диланнинг Нобель мукофотини олиши нимани англатади?

901

Америкалик фолклор қўшиқчи Боб Дилан адабиёт бўйича Нобель мукофотини олди. Kloop.kgнинг маданият бўйича редактори Азамат Омуралиев Диланнинг биринчи марта бўлаётган ғалабаси нимани билдириши ва нимага уни саноқли одамларгина кутгани тўғрисида фикр алмашади.

Мен сўзни Боб Диланнинг ишқибози эмаслигимдан бошлайин.

***

Икки соатча аввал шимнинг чўнтагидан телефонни олиб, роппа-роса 13:00да Нобель академиясининг сайтига ўтиб, мен таймернинг 00:00:00 белгисида турганини кўрдим. Бошқача айтганда, сабаби мукофот роппа-роса кундузги соат бирда берилиши керак, бироқ матбуот учун маълумот чиқмаган экан.

Хеллоуингf сабабли кечага чипта сотиб олаётиб, гуруҳдан ажралиб чиқдим. Мен диван четига ўтираётиб, варақни янгиладим. Таймер йўқ эди — менинг кўзимга кўрингани ҳарфларнинг қатори эмас, бош саҳифадаги қизиқарли портрет бўлди.

Ғолибларни эълон қилиш учун Нобель дизайнерлерининг ёрқин оқ фонда сариқ ва кўк ранглар устунлик қилган ёқимли экспрессионистик стили бор. Ўша ерда мен кениялик Нгуги Ва Тхионгонинг жилмайишини ва Адониснинг зиёлича кўзларини кўраман деб кутган эдим. Ёки бирор нотаниш чиқадими дедим.

Бирок миллионлаган одамларга таниш рангни кўраман деб ўйламаган эдим. Бу портретнинг ўнг томонида — саккиз ҳарф турибди. Боб Дилан. Ғолиб.

***

Сўнги йиллари Боб Диланнинг Нобель мукофоти навбатдаги миш-мишларнинг шартидан келиб чиққан айбсиз томоша эди. Таҳлилчилар у тўғрисида улар юзаки, киноя турида эслашар эди, б офисларида эса у 500га 1 ёки ошиб кетса, 50га 1 каби коэффициентларга эга бўлиб келган.

Бу миш-мишлар ва хазил киноялар нимадан бошланганини биз билмаймиз. Нобель комитети номзодларнинг рўйҳатини эълон қилмайди, шу сабабли Дилан бу мукофот учун ўтган йиллари номзодлигини қўйдими ёки йўқми, буни биз ярим асрдан кейингина била оламиз. 2060-йилларнинг ўрталарида архивлар очилиб, бу ичимизни қиздирган сирни ошкор қилмоқчи.

Бу қарорнинг кутилмаганлигини баҳолаш қийин. Анъанага суянган бироз сиёсийлашган Нобель комитети барқарорлиги билан фарқланмаса ҳам бундай кутилмаган совғаларга тайёр ҳолатлар кам учрайди. Ўтган йили мукофот Светлана Алексиевичга, ундан аввалги йили Патрик Модианога ва Элис Манрога, Мо Янюга берилган.

Мукофотни кимга берилишини аниқ айтиш қийин, у қайсидир бир кўрсаткич учун эмас, одамнинг меҳнатининг умумий натижаси учун берилади. Бироқ таҳлилчилар орасида ғолибларнинг орасида ўзиб чиқадиган номзодларнинг рўйҳати доимо бўлади.

Аниқ мисол. Бу йил Тхионго билан Адонис олдинда боради деб ҳисобланган. Уларнинг охирида америкалик Дон Делилло ва испаниялик Хавьер Мариас бўлган. Муракамининг имкони озроқ эди (бироқ унинг ғалабаси ҳам ҳеч кимни лол қолдирмасди).

Шундай қилиб бу рўйҳат секин камая бошлаган. Светлана Алексиевич ва Элис Манро номзодлар орасида кўп учраган, Модианога эса аввалги меҳнати учун мукофот беришган. Бу шартли рўйҳат — энг ишончли кўрсаткич (бугунги кунгача шундай ҳисобланиб келинган).

Диланнинг атрофида эса миш-мишларигина бўлган. Бироқ у ғолиб бўлиб тарихда ном қолдирди.

***

Икки ой аввал Boston Reviewда кичик бир колонкага кўзим тушди, унда шоир Мэттью Запрудер қўшиқларнинг матнлари тўғрисидаги саволларга жавоб берибди. У «бастакорлар шоир бўлолмайди» деган фикрни талқин қилиб, шу билан бирга гап орасида шуни ҳам қистириб ўтган. “Қўшиқ матнлари шеърларга нисбатан адабиётдан узоқ бўлиб, уларни яратиш учун озроқ меҳнат ва тажриба, иш ёки ақл керак деган фикр — умуман бўлмаган гап», — дейди у.

Майли, Запрудернинг сўзи мантиқли келсада, шароитга кўра сабаблар билан мустаҳкамланганига қарамай — шунчаки бир шахсий фикр. Менимча, унинг бошқа бир фикри бундан бир қадар учтунлик қилади. Матннинг ўртасида у поэзия матн жимликларида мавжуд, қўшиқ матнлари эса  — мураккаб оҳанг тасвирларининг ҳамда ритмик суратларда яшашини таъкидлайди.

Қўшиқ сўзлари ва унга мусиқанинг қўшилиши ажралмас. Бу ерда «қўшиқнинг сўзларини йўқотиб бўлмайди» деган мақолнинг тескариси ҳаёлга келади, бироқ унинг маъносини ўзингиз топинг.

Ғоянинг ўзи эса тўла мантиқли ва ўз маъносини йўқотмайди. Кимнинг туйғулари ўткир, ким қаламдан ва ҳаёлдан тўғри фойдалана олади — Боб Диланми ёки унинг Нобель мукофотига номзод қатори рақиби Адонисми? Бу ҳам ўзингизга ҳавола.

Қуйида ҳозирги суриялик ёзувчи Адониснинг ижодидан парча.

My childhood is still

being born in the palms of a light whose name I do not know

and who names me.

Out of that river he made a mirror and asked it about his sorrow.

He made rain out of his grief

and imitated the clouds.

Your childhood is a village.

You will never cross its boundaries no matter how far you go.

I was born in a village,

small and secretive like a womb. I never left it.

I love the ocean not the shores.

Энди эса Диланни тинглаб кўринглар.

Адониснинг матнида фонетик тинчлик ва кўзга кўринмас метафоралар бор — улар гўзаллиги билан эмас, маъноси билан одамни ўзига жалб қилади. Бўлмаса, океан билан соҳилни, ёмғир билан булутларнинг фарқи нима?

Диланнинг бу билан иши йўқ. У синчковликка ҳам интилмайди (айтмоқчи, Адониснинг мисолида ҳам синчковлик — олифтагарчилик эмас, ҳозирги дунёдаги хаосга нисбатан муносабат). У гитарасидан аккорд чиқариб, ўпкасини тўлдириб гармоникада соло чиқаради. У ўзини излаб, ўзини бўлаклаб, қайта томошабинлар кўз олдида қайта йиғиб чиқади.

Дилан — яхши шоир ва улуғ бастакор. Катта фигура. Бироқ уни Адонис билан солиштириш холислик бўлмайди — улар ҳар хил жанрларда ва бошқа асбоблар билан ишлашади. Нобель мукофоти Диланга поэзияси учун эмас, «Америка қўшиқ сўзлари остида янги тилни кашф қилгани учун» берилди. Қўшиқ матни дейди, поэзиянинг эмас — қўшиқ сўзлари мусиқанинг контекстида яшайди.

Очиғини айтиб, яна қайтараман — мен Диланнинг мухлиси эмасман. Унинг менга ёққан бир-икки фильми, менга яқин бир нечта ҳикоялари бор. Бироқ бу жанр — фолк деб аталган американча қўшиқ матнининг олдинги жанри — мендан узоқ.

Бироқ АҚШнинг ҳозирги маданий тарихига Диланнинг қўшган ҳиссаси қанчалик зўрлиги менга ҳам кўриниб турибди. Унинг биздан узоқлигининг сабаби бегона эшитилишида эмас — у бир умр Американи англатувчи нарсалар тўғрисида куйлаган. Оддий нарсалар тўғрисида. Этикнинг олдидаги нам, оддий меҳнаткашлар ва ғишт фабрикасининг қизил тумани тўғрисида. Ўзгариб турадиган мавсум, енгиллашаётган турмуш тўғрисида ҳам куйлаган. Оғир юк тўғрисида ҳам куйлаган, бироқ буни мустаҳкам оптимизм билан қилган.

«Албатта, у шунга лойиқ, шу сабабли олди».

***

Лекин, яна бир жиҳати бор.

Диланнинг ғалабаси — тарихий прецедент. Нобель комитети аввал умуман мусиқа йўналиши бўйича мукофат бермаган. Академиянинг матбуот котибининг сўзларига кўра, «балки, замон ўзгараётгандир».

Бугунги кунда Нобель мукофотининг ўрнини ва хослигини танқид қилиш мумкин бўлса ҳам, унинг обрўсини танқид қилиш мумкин эмас. Диланнинг ғалабаси Дэвид Берн, Ник Кейв ва Леонард Коэн учун обрўли адабий мукофотларга ҳаракат қилиш учун янгича йўл очади. Одам боласининг димоғи, албатта, бу ерда гап бўладиган нарсаларнинг энг сўнгиси.

Шундай йўл билан ҳозирги жамиятда мусиқани сиёсий қурол эмас, тарихий йўналиш қатори ҳам мустаҳкамлашга янгича имконият очилаётгани аҳамиятли. Диланнинг ғалабаси турли соҳадаги академиклар билан олимларнинг диққатини тортиб. адабиёт билан поэзия профессорларини ҳозирги (ва ҳозирги бўлмаган) мусиқий саҳнанинг меросига янгича қарашга илхом бера олади.

Ким билади, балки қачондир бизга бугун кулгили туюлган вазият пайдо бўлар. Мумкин 50 йилдан кейин Кендрик Ламар Стокгольмдаги трибунага чиқиб, юракни ларзага келтирган нутқ сўзлаб, олисда қолган 2016-йилни эслаб, «ўшанда катта бурулиш бўлган эди» деб айтар. Биз эса у вақтда Нобель мукофотининг архивларини қазиб, катта ва улуғ Боб Диланнинг ғалабаси қанчалик катта кутилмаган совға бўлгани тўғрисида ҳақиқатни қидираётган бўламиз.