Халқаро  атлетика федерацияси Иззат Артиқовни дисквалификация қилди

811

Халқаро атлетика федерациясининг (IWF) расмий сайтида Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида допинг қўлангани учун тўрт нафар спортчи мусобақалардан номаълум муддатга қадар четлатилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Иззат Артиқов допингга қарши қоидаларни бузганлиги учун Халқаро атлетика федерацияси дисквалификациялаган тўрт спортчининг орасида бўлиб чиқди.

Қирғизистонликнинг допинг-тестидан таъқиқланган стрихнинг моддаси аниқланган.

Ўйинлар якунланишига сановли кунлар қолганда 18 августда Артиқо мусобақадан четлаштирилиб, ютиб олган бронза медалидан маҳрум қилинган. Унинг медали колумбиялик  Луис Хавьера Москерега ўтган.

Артиқов ва унинг мураббийлари спортчи допинг қўлланмаганлигини айтиб келишган.

Кейинроқ Қирғизистон Миллий олимпиада комитети Спорт арбитражи судига апелляция шикоятини берган, бироқ шикоят рад қилинган.

Бунга қарамай, Артиқов олимпиада комитетининг раҳбаридан 5 миллион сомлик квартира сотиб олиш учун сертификат олган.

Бундан ташқари, икки йил мобайнида спортчи ой сайин 45 минг сом миқдорида стипендия олади.

Артиқовдан ташқари дисквалификацияланганларнинг орасида польшалик Томаш Зелински (норандростерон), манголиялик Чагнаадорж Усухбаяр (тестостерон) ҳамда руминиялик Габриэль Синкраян (тестостерон) бор. Бироқ Синкраянга нисбатан федерация ҳозирча якуний қарор қилмаган.

“Халқаро оғир атлетика федерацияси бу ишлар ёпилмагунга қадар улар ҳақида ҳеч қандай шарҳ бермайди”, — деб айтилган билдирувда.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Фото: REUTERS/ GOH Chai Hin