Жогорку Кенешнинг депутатлари “Референдум тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиққач уни иккинчи ўқишда қўллашди. Ҳужжат учун уларнинг 98и овоз бериб, 11 нафари қарши чиқишди. Халқ вакиллари сайловчилар барча таҳрирлар тўплами учун овоз берсин деган қарорга келишди.
“Референдум тўғрисида”ги қонун лойиҳаси умум халқ овоз беришининг йўл-йўрииғини аниқлайди. Хужжатнинг ишлаб битилган версиясига кўра, овоз бериш электрон урналарнинг ёрдами билан ўтади. Бу учун фуқароларнинг биометрик маълумотлари ҳамда электрон рўйхатларни фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
“Онугуу-Прогресс” фракциясининг етакчиси Бакит Торобаев Конституцияга киргизилувчи ҳар бир ўзгартириш учун аллоҳида овоз беришни таклиф қилди.
“Бюллетенда ҳар бир тузатиш ёзилади ва унинг ёнида “ҳа” ёки “йўқ” деб овоз бериш мумкин. Озарбайжонда шундай қилиб овоз беришган”, — деди у.
КСДП фракциясининг етакчиси Иса Омуркулов бу таклифга қарши чиқди.
“Ҳозир Конституциянинг 25 бандига 36 таҳрир киргизиш таклиф қилинмоқда. Агар биз ҳар бир таҳрирга “ҳа” ва “йўқ” деган белги қўяверсак, мутахассис юристга ҳам уни текшириш муаммо туғдиради. Баридан ҳам умумийлик йўқолиб кетади. Бюллеенни тайёрлаш бўйича ҳам қийинчиликлар юзага келиши мумкин”, — деди у.
Давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбари Тайирбек Сарпашев депутаттарга сайловчиларнинг шахсини тасдиқлаш жиҳатидан техник муаммо бўлмаслиги керак деди.
МСКнинг етакчиси Нуржан Шайлдабекова референдумни модда бўйича овоз бериш билан ўтказилмоқда техник муаммолар келиб чиқиш мумкин эканини билдирди.
“Референдумда овоз беришни модда бўйича ўтказса бўлади деган депутатнинг таклифига қўшиламан. […] Бизда бу принцип референдумда қўлланиб кўрилмаган, бизда оддий тест ўтказишга ҳам вақт етмай қолади. Ҳозирги вақтда биз уни теккис ўтказа оламиз деб айта олмайман, бизда техник имконият йўқ”, — деб тушинтирди у.
Унинг айтишича, МСК қўлланган дастурий жиҳоз “Ҳа” ёки “Йўқ” деб берилган биргина жавобни ўқий олади.
“Бир Бол” фракциясининг депутати Чолпон Жакупова эса бандлар бўйича овоз берулмагунча референдум “формал” тарздагина бўлади, уни ўтказишнинг маъноси ҳам йўқ деб ҳисоблайди.
“МСКнинг раиси келажакда референдумда бандлар бўйича овоз беришга ўтиш режалаштирилаётганини, чунки бу сайловчиларнинг фикрини тўлароқ англатишини айтди. Ҳозир бу техник томондан мумкин эмас экан. У ҳолда биз референдум ўтказишга тайёр эмаслигимизни бўйнимизга олишимиз керак”, — деди у.
Унинг фикрини “Республика — Ата-Журт” фракциясининг депутати Кенжебек Бокоев ҳам қўллаб, кўплар Конституцияга қандай ўзгартиришлар киргизилаётганини билмаслигини таъкидлади.
Натижада депутатлар референдумда сайловчилар таҳрирларнинг барча тўплами учун овоз беради деб қарор қилишди.
Марказий сайлов комиссиясининг матбуот йиғинида Шайлдабекова, агарда парламент 11 декабрни умум халқ овоз бериш куни сифатида белгиласа, бу куни референдум билан маҳаллий кенгашларга сайловни ўтказишга Марказий сайлов комитети тайёр эканини таъкидлади. Унинг айтишича, бу 200 миллион сомдан ортиқ маблағ тежаб қолиш имконини беради.
“Референдум тўғрисида”ги қонун лойиҳаси
Қонун лойиҳаси парламент депутатлари тарафидан шу билан иккинчи марта иккинчи ўқишда қўллов топмоқда. 5 октябрда йўл-йўриқ бузилгани учун депутатлар уни учинчи ўқишдан иккинчи ўқишга қайтаришган — бу бўйича парламент тинглови ўтказиш зарур эди, учинчи ўқишда уни ўтказишга йўл берилмайди.
Қонун лойиҳасини мақуллашга ҳужжатнинг муаллифи, "Ата Мекен" фракциясининг депутати Омурбек Текебаев қарши чиқди, бироқ унинг илтимоси рад қилинди. "Бир Бол"нинг депутати Чолпон Жакупова йўриқлар бузилган ҳолатларни ўнглаб, тинглов ўтказиш учун қонун лойиҳасидан олиб ташлашни таклиф қилган.
Жакупованинг айтишича, қонун лойиҳасининг биринчи ўқишда кўриш қонун бузарлик билан ўтганини депутатларнинг ўзлари ҳам тан олишган.
Иса Омуркулов бу вақтда парламент қонун лойиҳасини кун тартибидан олиб солишга арзигулик хатоларга йўл қўймаган деб билдирган эди.
Хужжатда референдумга олиб чиқиш мумкин бўлмаган масалалар — тарифларни ўзгартириш, президентни ва депутатларнинг муддатидан аввал сайлашни тайинлаш, солиқларни киргизиш ҳамда бекор қилиш кўрсатилган.
Референдум ҳақида парламентнинг депутатлари, Қирғизистоннинг 10 минг фуқароси ёки ҳукумат ташаббус кўтара олади. Қонун лойиҳасига кўра, энди референдумни тайинлаш масаласи парламент томонидан кўрилади.
Муаллифлар: Анна Капушенко Сезим Каныбекова
Видео: Азат Рузиев