Бўроннинг Гаити оролига келиши тиббий ёрдамга ва сувга бўлган мухтожликни олиб келди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, саккиз юздан ортиқ одам ҳалок бўлди. Беш шаҳар сув остида қолди.
«Мэтью» бўронидан кейин Гаити тўлиқ вайрон бўлди. Табиий офат Гаитига 4-октяобрда келиб, беш шаҳар сув остида қолди. Гаитининг жанубий-ғарб томони кўпроқ жабрланган.
Жереми шаҳри бутунлай вайронага айланди— биноларнинг 80 яшаш учун яроқсиз.
Гаитининг барча ҳудудидаги уйлар вайрон бўлди, қолганлари лойга ботиб қолган. Тоза сув билан тиббий ёрдамга мухтожлик катта. Яшовчиларга озиқ-овқат билан гигиена буюмлари жуда ҳам зарур бўлмоқда. Ифлос сув сабабли холера касаллиги кўпайди.
Бу касалликдан ўнга яқин одам вафот этди. Табиий офат сабабли душанба кунига белгиланган президент сайлови тўхтатилди.
Бўрондан кейинги биринчи маълумотларга кўра, тўққиз одам ҳалок бўлгани айтилган. Бироқ қисқа вақтда қурбонларнинг сони 340га етди. Ҳозирги вақтда 800 одамдан ошиб кетган. Қурбон бўлганларнинг сони жуда кўп, сабаби гаитиликлар мародёрликдан қўрқиб, эвакуациядан бош тортишган.
Reuters 842 одамнинг қурбон бўлганини маълум қилди, бироқ бу аниқланган сон эмас эканлигини айтган. Кўп жасадлар 6-октябрда, тўртинчи куни кечда сув камайганда топилган.
Шанталь қишлоғининг кўпгина яшовчилари ўзларининг уйларида ҳалок бўлишган. Сабаби яшаган жойини дарахтлар босиб қолган.
Қишлоқ яшовчиси Жан Пьер Жан Дональднинг уйини ҳам дарахт босиб қолган. Уйида турмуш ўртоғи қолган эди. Жан Пьернинг ўзи вайроналар остидан аранг чиқиб омон қолди. Вайроналар тозалангандан кейин аёлидан айрилганини тушунди. Ёш қизини энди ўзи вояга етказади.
Шанталь қишлоғи мэрининг ўрин босари Марк Ноэль бўрондан кейинги қайғули ҳолатни айтиб норози бўлди. Одамлар орасидаги йўқотишлардан ташқари инфраструктуранинг ҳаммаси вайрон бўлиб, ҳайвонлар қирилиб, деҳқон хўжалиги ҳам яроқсиз ҳолда.
«Бундан кейин ҳаётимизни давом эттириш учун ҳеч нарсамиз йўқ. Экинларимиз, боғларимизнинг ҳаммаси вайрон бўлди. Буларнинг барчасини қандай қилиб қайта тиклаймиз, билмайман», — деди Ноэль.
Гаитининг ФҲМи билан халқаро ташкилотлар ҳам узоқ районларга етомаяпди. Кўп зарар кўрган районларга сув ёки ҳаво орқали бориш мумкин.
Гаитиликларга АҚШ ва Канада ёрдам кўрсатмоқда. Улар жабрланганларга вайроналарни тозалаш учун техника ажратиб берган, бундан ташқари транспорт ва тиббий ускуналар ҳам жўнатилган. Касалхонларда жабрланганлар жуда кўп. Шифокорларга қўл-оёғи синиб ёкихолера касаллиги билан мурожаат қилишмоқда.
Гаити халқи 2010-йилдаги кучли зилзиладан кейин ҳамон тикланмаган эди. Бу Лотин Америка ҳудудидаги энг камбағал давлат
Бу орада «Мэтью» бўрони АҚШ соҳилига етган. Соҳилдаги шаҳарларнинг инфраструктуралари жабрланиб, кўчаларни сув қоплаган, айрим бинолар вайрон бўлган. Қурбонлар ҳам бор, ОАВ ҳозирда тўрт одамнинг ҳалок бўлганини билдирмоқда.
Муаллиф: Айдай Иргебаева