Балетда ўйнаган қирғиз эркаклари маошнинг озлигига қарамай, раққосликнинг қийинчиликларига кўз юмиб, санъат соҳасида юришига нима сабаблиги тўғрисида сўзлаб беришди.
Қирғиз балетида 49 артист бўлса, уларнинг 17си — эркаклар. Балет ҳаёти ва унинг стереотиплари тўғрисида Бишкек балет труппасининг артистлари ҳикоя қилиб беришди: Марат Сидиков, Айбек Темиралиев, Тилек Кийизбаев ва Фарух Садиркулов.
Халқаро танловлар лауреати, Қирғизистоннинг хизмат кўрсатган артисти Марат Сидиков балет — бу «барча қисмларини ўзида мужасса қилган санъат тури» деб ҳисоблайди. Бишкекдаги хореография ўқув юртини тамомлагандан сўнг, бир неча йил Буюк Британиядаги Инглиз миллий балет мактабида ўқиган, кейин Қирғизистонга қайтган.
«Балетга мени онам олиб келган»
Менинг оилам балетчилар оиласи бўлганлиги сабабли бошқа танлов ҳам йўқ эди. Менинг ота-онам — Қирғизистон Республикасининг халқ артисти Кубаничбек Сидиков ва хизмат кўрсатган артисти Роза Таирова. Ҳозир отам театрда бош балетмейстер, акам ҳам театрда артист бўлиб ишлайди.
Бошқа спорт турлари каби балет ҳам ҳар куни шуғулланиб туришни талаб қилади. Балетда доимо ўз устингда ишлаб туришинг керак. Эрталаб синфга келиб, ҳаракатларни ўрганамиз. Дарсларни умр бўйи қайтариб туришга тўғри келади.
Спектакль битгандан кейин нотаниш одамлар келиб, балетда ишлаётганимиз учун миннатдорчилик билдиришганда жуда ёқимли бўлади. Маошнинг озлигига қарамай, ўлкани ташлаб кетмадик.
Мен ўз ишимни яхши кўраман. Ўзимни балетга бағишладим ва карьерани ташлай олмайман.
Тилек Кийизбаев — балет мектебини 2016-йили тугатган. У балетда эндигина алоҳида партияларни ижро эта бошлаган.
«Театрда доим одам оз»
Аввалгига нисбатан ҳозир театрга одамлар онда-сонда келишади. Спектакль кўргани 20 одам келган ҳоллар ҳам бўлган — уларнинг ярми яқинларимиз эди.
Жамият тарбия кўрмаган деб айтиб бўлмайди, бироқ у театрни унчалик ҳам тушунмайди. Авваллари одамлар балетга байрамга борадигандай тайёрланишар эди, ясаниб келар эди.
Сакрашлар ва турли ҳаракатлар томошабинлар томонидан ўзгача қабул қилинса, саҳнада нима бўлаётганини ҳам тушунишар эди. Ҳозир эса, қарсаклар ва ҳуштаклар саҳнадаги қизларгагина бағишланади. Балеринани кўтариб қўйсанг — дарров ҳуштаклар янграйди.
Қувонарлиси — ёш болаларнинг ўзи балетга интилади. Балет бизнинг халқимизга ортиқ бегона ҳунар эмас. Синфга 20 одам йиғилади, бироқ уларнинг барчаси битира олмайди. Сабаби балет қийин. Кўпчилик ташлаб кетади — оғир ва жароҳат сабабли давом эттира олишмайди. Натижада 10га яқин ўқувчи битиб чиқади. Бироқ бу йил энг катта гуруҳ йиғилди — 27 одам.
Битирувчиларнинг сони озлигига қарамай, театрда доим кам одам [ишлайди]. Кўпи кетиб қолади. Артистларнинг маоши оз.
Айбек Темиралиев бир қанча вақт Францияда France Concert труппаси таркибида ўйнаган. Балетда беш йилдан буён ўйнайди, у махсус мактабни битирмаган бўлса ҳам саҳнани забт этишга ҳаракати куч.
«Бир синф ва тўрт устун»
Жаҳон балети билан бизнинг балетни солиштириб бўлмайди. Қозоғистонда ҳам умуман бошқача шароит яратилган. У ерда мураббийлар, бассейн ва массаж қиладиганлар бор. Бизда эса бир синф кейин устун бор.
Биз ҳақимиздаги калориясиз овқат еб, кофе ичмайди деган гаплар ёлғон. Бизнинг тинимсиз ҳаракатимиз билан парҳез қилиш хавфли — бир репетиция ёки спектаклдаги ташлаган вазнимиз фитнес инструкторининг тушига ҳам кирмаса керак.
Бошқа спортчилар каби керакли форма бўйга яраша аниқланади. Эркаклар учун бўй узунлигидан 112 сони олинади — қолгани керакли вазн. Қизларни эса бўйининг узунлиги 120 бўлади. Аниқроқ айтганда, бўйинг 178 сантиметр бўлса, унда оғирлигинг 66 килограмм бўлиши керак. Балериналарнинг бўйи 168 бўлса, оғирлиги 48 килограмм бўлиши зарур. Бироқ бу анорексияга кирмайди.
Раққослар кордебалетда 20 йил ёки якка рақсда 15 йилдан кейин нафақага чиқишади. Профессионал карьера 18 ёшдан бошланишига қарамай, 38 ёш балет артисти учун — нафақа ёши.
Болаликда менга балетни таклиф қилишганда бош тортганман. «Мен колготкида ўйинга тушадиган гей эмасман» деб айтганим эсимда. Кейин барибир балетга тортиб кетди. Ҳақиқатда, биз оддий болалармиз, баъзан спорт кийимда юриб, чилим чекамиз, қизларга тегишамиз. Бизнинг театрда бирорта ҳам гей йўқ, ҳақиқатдан эркакмиз.
Фарух Садиркулов — халқаро танловларнинг лауреати, Ваганова номидаги рус Балет Академиясининг битирувчиси. Сентябрь ойининг якунида ҳар уч йилда ўтадиган балет артистларининг халқаро танловида 3-ўринни олган.
«Оёқлар ҳолдан тойгунча рақс тушиш»
Балет артистларига кам ҳақ тўлашади, ўртача беш минг, хизмат кўрсатганларга қўшимча 10 минг беришади. Маош эгаллаган хизматига, раққоснинг категориясига, иш тажрибасига, ролга , гастролга чиққанига қараб берилади. Беш минг сомни ўқув юртининг битирувчиси ҳам, оддий солист ҳам олади.
Агар танловга борадиган бўлиб қолсак, қаришдошлар ва танишлардан пул излашга тўғри келади. Ҳомийларни излаш ахмоқлик — ҳеч ким санъатни ривожланишига қизиқмайди. Саҳнадаги ижро этган ролларимизни тасвирга олган расм ва видеоларни бошқа театрларга интернет орқали жўнатиб, ўзимизни-ўзимиз реклама қиламиз. Кўпчилик шундан кетишади.
Иш хавфли. Нотекис полда ёки сирпанчиқ паркетда рақс тушаётиб, оғир жароҳатланиб қолишинг мумкин. Мутахассисларга керакли шароит яратиб бериш — саҳнага махсу линолеум сотиб олишга — театрнинг кучи етмайди, сабаби жуда ҳам қиммат туради.
Биз оёқларимиз ҳолдан тойгунча рақс тушамиз. Бир нотўғри ҳаракат сабабли жароҳат олиб, эртага рақс тушолмай қолишимиз мумкин. Бироқ кўп қайғуриб ҳам бўлмайди. Масалан, Баришниковни кўриб ўрнак олсак бўлади. Ёши 65га кирса ҳам сакраб юради.
«Балерон» ёки «балерун» сўзи тўғрисида
Айбек Темиралиев: «Энг ёмон сўз. Бир марта «АКИпресс» нашри домламиз Марат Сидиков тўғрисида: «Сеулда бизнинг балерун 2-ўринни олди» деб ёзишган, бундай ёзмаса бўларди».
Фарух Садиркулов: «Шу сўзни айтган кишини калтаклагим келади. Раққоснинг бир мушти қандай экани барчага маълум».
Тилек Кийизбаев: «Этикетнинг қоидаси бўйича балерон ёки балерун деган сўзлардан фойдаланиш нотўғри. Тўғри варианти — раққос. Менга ҳам ёқмайди. «Балет артисти» деб айтиш тўғри бўлади».
Марат Сидиков: «Бу ҳар бир одамнинг билимига яраша, агар «балерон» деб сўзласа, демак у санъат билан таниш эмаслигини тушунса бўлади».
Муаллиф: Александра Титова
Видео: Тилек Бейшенали ўғли, Александра Ли, Азат Рузиев
Ассистент: Арсений Мамашев