Футбол: Қирғизистон билан Ливан ўйини дуранг билан якунланди

861

Қирғизистон ҳамда Ливан термаларининг дўстлик учрашуви ҳисоб очилмай, дуранг ҳолатда якунланди.

Илк дақиқалардаёқ қирғизистонликлар тепган тўп фақатгина дарвозанинг устунига тегиб қайтиб турди.

Ливанликларнинг ҳам харакатлари ҳеч қандай натижа бергани йўқ. Қирғизистон термасининг дарвозаси олдидаги тепган гўллар ҳам мақсадига етмади.

Ўйиннинг 59-дақиқасида қирғизистонликлар озчиликда қолишди. Қўпол ўйин кўрсатганлиги учун ҳимоячиси Акрам Умаров сариқ карточка олиб, ўйиндан чиқиб кетишга мажбур бўлди.

Иккинчи бўлимнинг сўнгида, Қирғизистон термасининг ўйин ҳисобини очиш имконияти пайдо бўлди, бироқ ливанлик дарвозачи ўз маҳоратини кўрсатиб, қирғизларнинг тўп киргизиш имкониятидан маҳрум қилди.

Мусобақанинг сўнгида хавфли вазиятлар кўп бўлиб, мухлисларни ҳаяжонлантирди ҳам.

Ўйиннинг 89-дақиқасида ҳужумчи Мирлан Мурзаев Виталий Люкс узатган тўпни тепганда, тўп дарвоза устунига тегиб, устун рақибларни гўлдан сақлаб қолди.

Имконлар кўп бўилшига қарамай, қирғизистонликлар ҳисобни оча олишмади. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

ЮНИСЕФнинг ташаббуси билан ўйин дунёдаги барча оилаларга бағишланган.

Қирғизистон билан Ливаннинг термаси бунга қадар ҳам икки бор учрашган — 2000 йили қирғизистонликлар рақиблардан 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган, 2009 йили эса 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган.

Ливаннинг учрашуви расмий мақомга эга, демак унинг натижаси ФИФАда кўрилади. Қирғизистон ФИФАда 108-ўринни ҳисоблайди.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: АКИпресс