Португалиянинг собиқ премьер-министри Антониу Гутерриш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги бош котиби бўлиб келади. У беш йилга сайланди.
БМТнинг хавфсизлик кенгаши ташкилотнинг энг юқори лавозимига Гутерришнинг келишини қўллашларини билдирди. Бунинг учун хавфсизлик кенгашининг 13 элчиси маъқул, иккиси қарши овоз берган. Бироқ ҳеч ким қарши сўз айтиб, вето ҳуқуқидан фойдаланган эмас.
Португалиянинг собиқ ҳукумат раҳбаридан бошқа бош котиб лавозимига 13 номзод беллашган — уларнинг орасида аёллар ҳам бор.
Антониу Гутерриш — Португалиянинг собиқ премьер-министри ва БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бўлган. Гутерриш бу лавозимда табиий офатлардан жабрланган ўлкаларга бой давлатлар ёрдам беришини илтимос қилиб, уларнинг ҳукуматига мурожаат қилган.
Гутерриш БМТда комиссар лавозимида ишлаган вақтда унинг ҳодимлари халқаро инқирозларга аҳамият бериб, штат қисқаришига қарамай, оғир вазиятда ишлашган. БМТнинг аъзо ўлкаларининг дипломатлари, Антониу Гутерришнинг тажрибаис БМТнинг қадрини кўтаришда ҳисса қўшади деб ишонишади.
Буюк Британия элчиси Мэттью Райкрофтнинг билдиришича, Гутерриш БМТнинг бош хизмати лавозимига ташкилотнинг ўзида ҳам, дунёда ҳам кескин вазият юзага келганда келди. У янги бош котиб самарали ва кучли бўлишига ишонч билдирди.
БМТга келгунга қадар Гутерриш 10 йил Португалия ҳукуматида ишлаган. У 1995-йили ҳукумат раҳбари бўлган. 1974-йилда эса сиёсатда ўзини кўрсатган. Унда «Гвоздика инқилоби» бўлиб, узоқ давом этган диктаторлик бошқарувидан кейин 1976-йили ўлкада дастлабки демократик сайлов бўлган.
Антониу Гутерриш 1949-йили туғилиб, Олий техника институтида инженерлик иши ва физика бўйича билим олган. Ўқишни тамомлагандан сўнг, ўзи таълим олган институтда зқитувчиликдан меҳнат йўлини бошлаган. Турмуш ўртоғи 1998-йили вафот этганлиги сабабли 2001-йили яна уйланган. Уч нафар фарзанднинг отаси — уларнинг иккиси биринчи турмушидан бўлса, учинчисини асраб олган.
Гутерриш БМТнинг ўнинчи бош котиби бўлиб тайинланди. Ундан олдинги Пан Ги Мун бу лавозимда келаси йилнинг январь ойигача ўтиради. У ташкилотни 2007-йилдан буён бошқариб келади.
Муаллиф: Эльдос Казибеков
Сурат: UNHCR