Видео: Қайрат Примбердиев «Голос» истеъдодлар танловининг саралаш босқичидан ўтди

856

Қирғизистонлик қўшиқчи Қайрат Примбердиев россиянинг «Биринчи каналидаги» «Голос» истеъдодлар танловида сралаш босқичдан ўтди. Унинг кейинги босқичларда иштирок этиши учун ҳакамлар гуруҳидаги тшрт одамдан иккиси овоз берди. Узига етакчи қатори Примбердиев Леонид Агутинни танлаб олди.

Примбердиев умумий танловда америкалик фанк-қўшиқчи Жеймс Брауннинг «It’s a Man’s Man’s Man’s World» қўшиғини ижро этди. «Умумий» танловда ҳакамлар орқа ўгириб ўтиради, уларнинг олдига қараши қўшиқчини қабул қилганини билдиради.

Тўрт ҳакамдан иккиси — Леонид Агутин ва Полина Гагарина — бурилиб, қирғиз қўшиқчисини танловда қолишига овоз беришди. Қирғизистон қўшиқчиси хаяжонланиб, саҳнада йиқилиб ҳам тушди. Примбердиев танловда Агутин раҳбарлиги остида ишлашни маъқул кўрди.

"Умумий танлов"дан сўнг Примбердиев «якка» танловга чиқади. Унда ҳам ғолиб бўлса, финалгача у «нокаут» босқичидан ўтиши керак бўлади. Чорак финал ва ярим финал.

Примбердиев бундай танловга биринчи марта иштирок этмаяпти — у «Россия» телеканалининг «Главная сцена» истеъдодлар танловининг финал босқичигача етган. У рус  романсларини ижро қилиб томошабинлар ёдида қолган. Қўшиқчи Елена Ваенга танловдан сўнг ўзининг яккахон концертида иштирок этиш учун таклиф қилган эди.

Бу «Голос» вокал лойиҳасининг олтинчи мавсуми. У Россия "Биринчи канал"ида 2012-йилдан буён намойиш қилинади. Шоу «The Voice of Holland» голланд лойиҳасининг адаптацияси бўлиб ҳисобланади. 2015-йили «Голос» танловида Россиянинг энг яхши мусиқий шоуси қатори танилган.

Бу танловда асосийси — артистнинг универсаллигини кўрсатиш, турли жанрда ва турли тилларда ижро маҳоратини намойиш этишади.

Муаллиф: Айдай Иргебаева