Қозоғистон Кордайдаги коридорни кенгайтиради

792

Қозоғистон ҳукумати Қирғизистон билан бўлган чегарада жойлашган «Кордай» ўтказиш бекатидаги йўлакни кенгайтириш масаласини хал қилган. Буни икки ўлканинг фуқаролари ва сайёҳларнинг навбат кутишидаги норозиликлари сабаб амалга оширишмоқда.

Қирғизистон чегара хизматининг маълумот бўлими ходими Толкын Абдикеримова Kloop.kgг бтлан бўлган суҳбатида «Кордай»даги кенгайтириш ишлари қоҳоғистонликларнинг ва сайёҳларнинг норозиликлари сабабли бошланганини айтди.

«Чегарадаги ўтадиган коридорни кенгайтириш Қозоғистон ҳудудида бошланган. Ярим йил аввал одамлар йўлакни тор, тирбандлигидан норози бўлиб, шу сабабли навбат кутишлар пайдо бўлаётганини айтишган. Ёзда коридор исиб, нафас олиш қийин бўлиб қолади», — деди у.

Қирғизистон ҳақиқатчиси Кубат Оторбаев 30 август куни ўзининг қозоқ ҳамкасбига хат йўллаб, темир коридор чегарадаги бекатларнинг стандартларига тўғри келмаслигига аҳамият беришни айтган. Бундан ташқари чегарадан ўтиш учун яхши шароитларни ташкил қилишга чақирган.

«Мазкур бекатда икки ўлканинг фуқароларига қўпол муомала қилинганига гувоҳ бўлдим. Улар Қозоғистон чегара ходимларидан ўз вазифаларига эмас, одамларга тўғридан-тўғри аҳамиятсиз, жавобгарчиликсиз муомала қилишаяпти», — дейилади ҳақиқатчининг хатида.

Қозиғистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича мухтор вакили Аскар Шакиров 6-сентябрда жавоб бериб, унинг ишхонаси мониторинг олиб бори, «мавсусм вақтида чегарадан ўтишда сезиларли даражада ноқулайликлар юзага келишини» тан олди.

«Мазкур коридорни керак бўлса мавсум вақтида хам одамлар ўтиши учун қулай қилиб кенгайтириш, бундан ташқари кутиш учун қулайликларга эга бино ташкил қилишни таклиф қилган», — дейилади Шакировнинг хатида.

У шу билан бирга Қирғизистон ҳукумати ҳам бу коридорни Қирғизистон томондан чегарадаги ҳолатини яхшилашга чақирган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Tengrinews.kz

Видео: Zanoza.kg