Ўзбекистон: Каримов касалхонага тушди. Нималар маълум?

3074

Ўзбекистон президенти ислом Каримов касалхонага ётди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати расмий турда билдирди. Ўзбекистоннинг алмашмаган лидерининг касали ҳамда унинг эҳтимолий ворислари ҳақида нималар маълум?

Ўзи нима бўлди?

Ўзбекистон президентининг Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати 28 августда президент Ислом Каримов касалхонада стационар тартибда даволанаёганини билдирди. “Мутахассисларнинг фикрича, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиши керак”, — деб айтилган матбуот хизматининг маълумотида.

Каримов қандай касал?

Унинг қандай касал экани, касали қанчалик оғир эканлиги ҳам номаълум. Каримов — 78 ёшдаги Ўзбекистоннинг алмашмаган президенти. Унинг соғлиғи аввал ҳам бир қатор муаммоларни келтириб чиқарган. 2013 йили Ўзбекистон президентининг инфаркт бўлганлиги, ўтган йили комага тушиб қолганлиги билдирилган эди.

“Фергана” Марказий Осиё нашри ўз манбаларига таяниб, Каримов инсульт бўлиши мумкин эканлигини ёзган.

Бунинг бар далили  — Дўрмон қароргоҳини милиция ҳамда махсус хизматлар билан қуршалганлиги айтилмоқда.

“Фергана”нинг ёзишича, бундай даражада химоя хатто 1 сентябрда ўтувчи Ўзбекистон мустақиллик кунида ҳам кузатилмаган.

Францияда яшаётган сиёсатшунос Камолиддин Раббимов “Фергана” нашрига ўзининг колонкасида Каримовнинг ҳасталиги жиддий бўлиши мумкинлигига ишора қилган.

Бундан кейин нима бўлиши мумкин?

Мавҳум. Кўп нарса Каримовнинг соғлига боғлиқ бўлиши мумкин, чунки кўп ҳолларда сиёсий вазият Ўзбекистон президентининг шахсиё ҳолатларига қарам. Каримовни  авторитар ҳукумати, инсон ҳуқуқларини бузганлиги ҳамда давлатни бошқаришда кланлар бошқарув тизимини ташкил қилганлиги айтиб келинади.

Каримов вафот этгач кейинги президент ким бўлиши мумкин, уни қандай танлашади ва қандай бошқаради деган савол кузатувчиларни хавотирлантирмоқда.

“Фергана” нашрининг бош муҳаррири Даниил Кисловнинг фикрича, ворис Ўзбекистоннинг премьер-министри Шавкат Мирзиёев бўлиши мумкин.

“Каримовнинг кетиши билан ҳеч нарса ўзгармайди. Мамлакатдаги аторитаризм барҳам топмайди. Ворис бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Менинг таҳминимча, кейинги президент Шавкат Мирзиёев бўлади. У президент оиласига яқин ва элита гуруҳларда энг юқори позицияда туради”, — деб билдирди Кислов “МК” газетасига берган интервьюсида.

Марказий Осиё бўйича таҳлилчи ҳамда журналист  Аркадий Дубнов ҳам президентликка номзод 59 ёшдаги Мирзиёев деган фикрда.  .

Дубнов Каримовнинг касали боис вазиятни қўшни ўлкалар — Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон синчковлик билан кузатиб туришади деб ҳисоблайди. Унинг фикрича Марказий Осиёнинг президентлари давлатнинг кейинги йўналишига “умид қилишдан кўра, хавфсираш билан” қарашмоқда.

“32 миллион аҳолиси бор Ўзбекистоннинг ўзи 1953 йилдан бери Сталин вафот этгандан кейинги даврдагидек режимнинг юмшашини умид қилишади. Бошқалари бўлса Каримов тўсиқ бўлиб келаётган ислом радикалларининг ҳукуматга келишидан хавсирашади”, — деб ёзади.

Каримов ҳақида нималар маълум?

Каримов Ўзбекистонни 27 йилдан бери, СССР давридан бери бошқариб келади. 1989 йили Ўзбекисон ССРининг БК КПсининг биринчи котиби бўлади. 1990 йил у президентликка келиб, ўша вақтнинг ўзида Ўзбекистон ССРининг кабинет минстрлигини бошқаради.

Мустақилликдан кейин Каримов президентликка сайланади. У президентликка уч карра сайланиб, сайловларда 90 фоиздан ошиқ овозларга эга бўлган.

Каримов ҳукуматининг режими вақтида инсон ҳуқуқларининг бузилишлари, қийноқларга, мухолифатни ҳамда эркин матбуотни йўқлиги каби айблар айтиб келинади.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Сурат: kremlin.ru