Москвадаги босмахонада юз берган ёнғиндан халок бўлган 14 қирғизистонлик хотин-қизларнинг танасини кутиб олиш учун Ўш аэропортига марҳумларнинг яқинлари келишди.
Марҳумларнинг жасадларини олиб келган самолёт Ўш аэропортига 29 августда соат 21:20да қўнди. Махсус бортни халок бўлганларнинг яқинлари ҳамда ФҲВнинг вакиллари кутиб олишди.
Жонсиз таналарни тез ёрдам кареталарига ҳамда ФҲВнинг машиналарига юклаб, районларга теказиш учун олиб кетишди. Ҳар бир машинада марҳум билан қариндошлари ҳамда ФҲВнинг ходимлари бор.
Ўшдан кейин самолёт Бишкекнинг “Манас” аэропортига йўл олиб, қолган марҳумларни қариндошларига етказиб беради.
Ёнғинда ҳалок бўлганларнинг рўйҳати:
- Жумадилова Нурай Азаматовна, 10.09.1998 йили туғилган, Иссиқ кўл вилоятининг Ак-Суу районидаги Акбулун қишлоғининг яшовчиси;
- Бообекова Гулбара Джумабековна, 16.07.1971 йили туғилган, Чуй вилоятининг Кемин районидаги Кемин шаҳрининг яшовчиси;
- Раимкулова Динара Исмаиловна, 10.08.1983 йили туғилган, Жалолобод вилоятининг Сузоқ районидаги Киз-Кўл қишлоғининг яшовчиси;
- Абдуганиева Жаркинай Убайдуллаевна, 16.02.1982 йили туғилган, Ўш вилоятининг Новқат районининг Төөлөс қишлоғининг яшовчиси;
- Базарбай қизи Айсулуу, 01.01.1993 йили туғилган, Ўш вилоятининг Ўзган районидаги Қуршаб қишлоғининг яшовчиси;
- Азимжан қизи Махигул, 03.12.1995 йили туғилган, Жалолобод вилоятининг Ноокен районидаги Қурулуш қишлоғининг яшовчиси;
- Камчибекова Алмаш Курманбековна, 27.01.1998 йили туғилган, Ўш вилоятининг Ўзган районидаги Қуршаб қишлоғининг яшовчиси;
- Топчиева Алина Хусановна, 05.05.1994 йили туғилган, Ўш шаҳрининг яшовчиси;
- Абдаким қизи Айкўл, 19.01.1993 йили туғилган, Ўш вилояти Олай районининг Кабилан қишлоғининг яшовчиси;
- Канатбек қизи Алина, 08.02.1994 йили туғилган, Ўш вилояти Новқат районининг Тоолос қишлоғи яшовчиси;
- Коргонбай қизи Жанилмирза, 12.02.1995 йили туғилган, Ўш областининг Қорасув районидаги Кара-Дўбў қишлоғининг яшовчиси;
- Маматкасимова Индира Идрисовна, 18.08.1977 йили туғилган, Иссиқ кўл вилоятидаги Қоракўл шаҳрининг яшовчиси;
- Алабердиева Қиял Долоткелдиевна, 25.04.1986 йили туғилган, Иссиқ кўл вилоятидаги Ак-Суу районидаги Челпек қишлоғининг яшовчиси;
- Абдумаматова Айчурок Баитовна, 24.03.1990 йили туғилган, Ўш шаҳрининг яшовчиси.
Тутундан заҳарланиш
27-август куни Москванинг шимолий-шарқий қисмидаги Алтуфьев шоссесида енгил саноат қисмидаги омбор ёнган. Тилсиз ёв 14 қирғизистонликнинг ва 3 Россия фуқаросининг умрига зомин бўлган.
Фуқароларнинг халок бўлиши борасидаги далил бўйича "икки ёки ундан кўп инсоннинг ўлимига сабабчи бўлган хавфсизлик қоидаларини сақламаслик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган.
Муаллифлар: Дастан Умоттегин, Анна Капушенко
Сурат: Дастан Үмоттегин