Ўзбекистоннинг ички ишлар минстрлиги қўлга олинган қирғизистонликларни “қонун бузарлар” деб атади

853

Ўзбекистон милицияси қирғиз инженерларини “қонун бузганлар” деб атади. Би-Би-Сининг берган маълумоти бўйича, Ўзбекистон Унгар-Тоонинг уларга тегишли деб эълон қилган. Қирғиз ҳукумати бу ҳудуд аниқланмаган деб баҳслашмоқда.

Британиянинг ахборот корпорацияси 25 августда Ўзбекистон ИИМи Унгар-Тоода қўлга олинган станциянинг тўрт қирғиз инженерини “қонун бузганлар” деб атаганини билдирди.

“Наманган вилояти ИИБнинг ходимлари 22 августда вилоятнинг Чортоқ туманининг ҳудудидаги  Унгар-Тоо тепалигидаги ҳудудда паспорт режимини текширишган”, — деб айтилади Ўзбекистон ИИМнинг баёнотида.

Қирғизистон ИИМнинг матбуот котиби Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга ўзбек ИИМнинг қўлга олинган қирғизистонликларни “ноқонуний юрганлар” деб эълон қилгани баҳсли эканлигини билдирди.

Қирғизистоннинг чегара хизмати матбуот котиби Сажира Чоколоева Kloop.kgга вазият ҳозирча ўзгаришсиз эканлигини билдирди.

“Бизнинг фуқаролар ҳозирда ҳам ўша томонда. Ҳозир ўзбек тараф билан сўзлашувлар олиб борилмоқда”, — деди у.

Президент Алмазбек Атамбаев 24-августда ҳукуматга янги ташқи ишлар минстри Эрлан Абдилдаевга барча халқаро келишувлар, протоколлар ҳамда меморандумлар, айниқса чегара масаласига тегишлиларини текшириб чиқишни топширди.

“Вақт ўтган сари аввалги президент ҳамда юқори лавозим вакилларининг қирғизистонликлар бизники деб ҳисоблаган ерларни бошқа давлатники деб билган фактлари чиқмоқда. Бу “чекнишлар” ҳақида амалдорлар сир сақлаб келишганлигини, бу ҳақда ҳалқ эмас, иқтидордаги давлат етакчилари (жумладан президент ҳам) билмай келишган”, — деди Атамбаев.

Баҳсли ҳудудлар

Чегарадги низо Қирғизистоннинг милицияси 13 августда Олабуқа районида чегарани ноқонуний кесиб ўтган ўзбек милициясини қўлга олгандан кейин бошланган.

Тўққиз кундан кейин баҳсли ҳудудга етти ўзбек милицияси Ми-8 вертолёти билан туширилган. Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон билан сўзлашувлар ўтказиб, ўша куни тунда ўзбек милиционерларини бўшатган.

24 августда билдирилганидек, ўзбек милицияси махсус операция вақтида қирғиз телеминорасининг тўрт инженерини ушлаб кетишган. Инженерлар Урманов, Бердалиев, Ташматов ва Усупбаев Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон милиция бўлимига етказилган. Шунингдек Ўзбекистон  тараф Унгар-Тоо уларга қарашли ҳудуд эканлигини эълон қилган.

Муаллиф: Александра Титова