Конституцияни ўзгартиришни қўллаганлар билан унга қарши чиққанларнинг халқ олдидаги илк баҳслари. Бизга нималар маълум бўлди?

767

Парламентнинг депутатлари, президент аппаратининг етакчиси фуқаровий жамоат билан биргаликда Конституцияга киргизилувчи ўзгаришларни муҳокама қилишди. Биринчи жамоат муҳокамасида нималар юзага чиқди?

Ўзгартиришларни киргизишнинг ташаббусчиси  — президент Алмазбек Атамбаев. Бу ҳақда президентга тегишли социал-демократлар фракциясидан Марат Аманкулов билдирди. Унинг айтишича, “ғализликларини ҳамда президентнинг премьер-министр ёки Жогорку Кенеш билан низога олиб борувчи пунктларига ўзгартириш киргизиш” зарур. Бироқ бундан кейинг Аманкулов “ўзгартиришларга ким муаллиф ҳамда ташаббусси?” деган савол уч бор қайталанса ҳам жавоб бергани йўқ, модераторлар кейинги масаланинг муҳокамасига ўтишди.

Фуқаролик жамоатнинг вакиллари ўзгаришларни муҳокама қилишни исташмайди, чунки улар  “легитимсиз” бўлгани сабабдан қабул қилмаслик керак деб ҳисоблашади.  Улар Конституция ҳозирги шаклда 2020 йилгача ўзгартиришсиз қолиши керак деган фикрда.

Юрист Нурбек Токтакунов Конституцияни ўзгартириш посонги тизимига таъсир қилади деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ўзгаришларни қабул қилиш унда инсон ҳуқуқларини топташга (айниқса ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан), диктатуранинг кучайишига ҳамда полиция давлатининг қурилишига олиб келади.

“Ҳукумат, Жогорку Кенеш ҳамда президентнинг ўртасидаги тенгликда бир қанча ўзгариш бўлади. Суд тизими ҳукуматнинг бошқа бутоқларига қараганда кучсизланади”, — деди у.

Ўзгариш тарафдорлари бу далилларни қабул қилишмади. Президент аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов фуқаровий жамоатнинг келтирган далилларини, уларни сўзининг барчасини “ёлғон” деб инкор қилди. Унинг айтишича, мунозарага келган экспертлар ҳамда фаоллар барча жамиятни ифода эта олмайди.

“Ўзгартиришларга қарши чиққан низолар нимага асосланмоқда? Афсуски, ёлғонга. 20-йилгача ўзгартирилмаслиги керак дегани — бу ёлғон, Конституцияга ўзгартириш киргизиш тартиби ҳақида қонунларни ўқинглар. ЖКнинг позицияси кучсизланади дегани — ёлғон. […] Премьер-министрнинг якка рақсига йўл очилади дегани — ёлғон, Атамбаевнинг ҳокимиятини мустаҳкамлайди дегани— ёлғон, Конституция палатаси кучсизланади дегани — ёлғон”, — деди Фарид Ниязов.

Ниязов ҳокимият президентнинг қўлига тўлиғи билан ўтканлигини бўйнига олади. Унинг айтишича, ўзгартиришлар ҳукуматнинг биргина инсоннинг қўлида қолмаслиги учун вазиятдан чиқишга имконият беради.

“Агар амалдаги Конституциянинг ёрдами билан Атамбаев ҳокимиятни бутунлай ўз қўлига ололган бўлса, мувозанатни сақлаш учун унда яна бир марказни тузиш керак. Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришлар — буни ишга оширишнинг энг хавфсиз йўли”, — деди у.

Президент аппарати Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларни тўплаб, бир ҳужжат “тайёрлашга ёрдам берган”. Ниязов бу ўзгартиришларга президент ёки унинг аппарати ташаббусчи деб айтмайди. Унинг айтишича, Атамбаевнинг маъмурияти бу ўзгартиришларни бир ҳужжатга йиғиб беришгагина ёрдам берган.

“Бу муаммонинг муҳим эканлигига эътибор қаратган президент бизга ўзгартиришларни ишлаб чиқишни топширган. Биз жараённи назоратдан ўтказганимиз йўқ. Ҳужжат фракцияларнинг лидерлари билан ҳар дойим муҳокама қилиниб, президент аппаратига бириктирилди”, — деди Фарид Ниязов.

Муаллиф: Анна Капушенко