Италиянинг марказий қисмидаги зилзилада 247 киши халок бўлиб, 368и жароҳатланди. 6,2 баллик ер силкиниши бир нечта шаҳарни вайрон қилди, одамларни қидириш ишлари давом этмоқда.
6,2 баллик ер силкинишининг ўчоғи Перуджиннинг жанубий-шарқидаги унча катта бўлмаган Аккумоли шаҳри бўлди. Табиий офат оқибатида 247 киши халок бўлиб, 368и жароҳатланди. Қутқарувчилар одамларни излашни давом эттиришмоқда.
Reuters ахборот агентлигининг билдиришича, Аккумоли, Аматриче ҳамда Аркуата-дель-Тронто шаҳарлари кўпроқ зиён кўрган.
Аккумоли шаҳрининг раҳбари Стефано Петруччи RaiNews24 телеканалининг журналистларига шаҳарнинг ярми вайрон бўлганини билдирган.
Аматриче шаҳрининг етакчиси Серджио Пироццонинг айтишича, халок бўлганлар бор ҳамда айрим одамлар хали ҳам вайроналар остида.
Италиянинг Миллий геофизика ҳамда вулканология институтининг ходими Андреа Тертуллианинг Ansa Италия ахборот агентлигига билдиришича, сейсмологлар Италияда шундай ер силкинишлар яна қайтарилмайди деб кафолат бера олишмайди.
“6,2 магнитудалик зилзила ортидан яна тўлқинлар бўлиши мумкин, албатта уларнинг магнитудалик кучи пастроқ бўлади. Аммо шундай қаттиқ ер силкинишинг қайталаниш эҳтимоли мавжуд”, — деди у.
Италиянинг премьер-министри Маттео Ренци давлатнинг марказий қисмидаги халокатдан жабрланганларнинг вазиятидан доимий хабардор бўлиш учун 24 августда Киджи ҳукумат саройига келди. .
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев табиий офат сабабли кўплаган вайронагарчиликларга ҳамда инсон қурбонликларига олиб келган халокат боис ўзининг италиялик хамкасби Серджио Маттареллага ҳамдардлик билдирди.
Ташқи ишлар минстрлигининг матубот хизматининг вакили Мелисбек Байсымаков Kloop.kgга зилзиладан жабрланган қирғизистонликларнинг бор ёки йўқлиги аниқланаётганини билдирди.
“Швейцариянинг элчилиги орқали аниқлаяпмиз […] аммо, ҳозирча жавоб бўлгани йўқ”, — деди у.
Муаллиф: Александра Титова