Қирғизистонлик курашчи Арсен Эралиев ўзбекистонлик Эльмурат Тасмурадовга мағлуб бўлиб олимпиада медалига эришолмади.
Спортнинг грек-рим тури бўйича курашчи Эралиев 59 килограммгача бўлган вазн категориясида бронза медали учун ўтган курашда икки марта юқори натижага етган.
Жангда 0:5 ҳисоби билан рақибига мағлуб бўлган қирғизистонлик иккинчи раунд аввалида икки муваффақиятли харакатни амалга оширган. Бунинг ортидан 6 баллга эга бўлган.
Жанг якунига 2 дақиқа қолганда Эралиева мудофага ўтиб, баллини сақлаб қолиш харакатига тушган. Аммо Тасмуродов қирғиз курашчисини ўзининг устидан ошириб йиқитиб, устунлигини исботлади. Бу билан у 8:6 ҳисоби билан олдинга ўтди.
Кўп ўтмай Эралиева муваффақиятли усул қўлланиш орқали ҳисобни тенглаштирди. Лекин ўзбекистонлик рақибини кўтариб йиқитмоқчи бўлганда ўзи чалқанча йиқилиб катта хатога йўл қўйди. Бу Тасмурадовнинг қайта олдинга чиқишига имкон берган.
Жанг якунланишига ярим дақиқа қолганда Тасмуродов ғалабасини мустаҳкамлади. Спортчи яна бир яхши харакати билан беш баллга олдинга чиққан.
13:8 ҳисоби билан ғалабани қўлга киритган Тошкент вилоятининг яшовчиси Риодаги Олимпиадада Ўзбекистон учун учинич совринни олди.
Эралиев учун бу иккинчи олимпиада. 2012 йили Лондонда у 55 килограммгача вазнда курашиб, бундан ҳам эртароқ босқичда мусобақдан чиққан.
Олтин ҳамда кумуш совринларни қўлга киритиш имкониятидан курашчи финалнинг саккизинчи бўлимида кубалик Исмаэль Боррерога ютқазиши ортидан ажраган.
Шунга қарамай, юпанч мсубоқасининг биринчи раундида спортчи хитойлик Ван Луминни 4:2 ҳисоби билан мағлубиятга учратган. Шундан кейин бронза медали учун у Тасмурадов билан курашган.
Эралиев – Рио-2016да жангга чиққан илк қирғизистонлик курашчи. 15 августда Бишкек вақти билан тунда икки грек-рим курашчиси ўзининг рақиблари билан курашади. Улар: Жанарбек Кенжеев ҳамда Мурат Рамонов
Муаллиф: Каминат Имирханова
Сурат “АКИпресс” сайтидан олинди