Афина, Пекин ва Лондон—миллиардлар сарфланган объектлар ҳозир қандай аҳволда

871

Олимпиада — бу оламшумул воқеа.  У спорт ихлосмандларинигина эмас, дунёдаги барча одамлар эътиборини ўзига тортган тадбир. Ҳар тўрт йилда Олимпиада ўйинларини ўз ҳудудида ўтказиш учун турли минтақалардан ўлкалар номзодини таклиф қилишади.

Олимпиадани ўтказишнинг чиқимлари кўп. Лекин асосий сабаблардан бири сифатида Ўйинлар ўз–ўзини оқлаши, олимпиада объектлари эса кейинчалик жаҳон чемпионатларини ўтказишда фойдаланилиши билан изоҳланади. Kloop.kgнинг таҳририяти сўнги Олимпиада ўйинлари ўтказилган Афина, Пекин ҳамда Лондондаги объектлар ҳозир қандай аҳволда эканини текшириб кўрди.

Афина, 2004

Спорт мажмуалари Греция бюджетига 11 миллиард долларга тушган.

Мутахассислар айнан шу Олимпиада ўйинларининг ўтказилиши Греция иқтисодига путур етказиб, узоқ давом этган кризиснинг сабаби бўлган деб ҳисоблашади.

Олимпиада ўйинларидан 12 йил ўтгадан кейин аксарият объектлар қаровсиз қолиб, фойдаланилмай турибди.

Эшкакли слалом трассаси

01 02

Сувга сакраш учун бассейн

03 04

Бейсбол стадиони

05 06

Пляж волейболи учун стадион

07 08

Сув полоси учун бассейн

1 09

Чим устидаги хоккей учун стадион

2 3

Пекин, 2008

Пекиндаги Олимпиада ўйинлари — тарихдаги энг қиммати. Хитой ҳукумати ўйинларни ўтказиш учун рекорд даражасидаги 43 миллиард доллар сарфлаган.  Кучли хитой иқтисодига бу миқдор сезиларли зиён келтирмаган бўлсада, ўйинлар ўтганидан саккиз йилдан кейин ҳозирда кўпгина олимпиада объектлари қаровсиз аҳволда.

ВМХ учун трасса

01 02

Эшкакли слалом трассаси

03

TO GO WITH AFP STORY BY KATERINA VOUSSOURA View of the disused Olympic canoe/kayak stadium in Athens on June 11, 2012. Greece has long been criticised over the paradox of spending excessive amounts of money for the construction the 2004 Athens Olympic Games venues and failing to utilise most of them after the completion of the Games. Now, at a time when the cash-stripped, indebted and crisis-hit country is trying to stay afloat, the need to develop such sites is stronger than ever. AFP PHOTO / Angelos Tzortzinis        (Photo credit should read ANGELOS TZORTZINIS/AFP/GettyImages)
TO GO WITH AFP STORY BY KATERINA VOUSSOURA
View of the disused Olympic canoe kayak

Пляж волейболи учун стадион

05 06

Эшкакли канал

07 08

Бейсбол стадиони

09

10

Лондон, 2012

Лондон олимпиадасига 11 миллиард доллар кетган. Афина ҳамда Пекиндан фарқли ўлароқ, олимпиададан кейинги Лондон — Ўйинларни ўтказгандан кейинги шаҳар қандай бўлиши кераклигига намуна бўла олди.

1 2

Спорт объектларининг ўрнига уйлар, автомобил тўхташ жойлари ҳамда сув соҳилларига кўчалар солинган.

3 4

Пекиндаги “Қуш уясидан” фарқли ҳолда Дондондаги олимпиада стадиони ҳозирда шунчаки тургани йўқ. “Вест Хэм Юнайтед” футбол клуби 2013 йилнинг 21 мартида стадионни 99 йилга ижарага олиб, йилига фойдаланиш учун 2,5 миллион фунт стерлинг тўлайди.

Муаллиф: Каминат Имирханова